1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фазилатли куннинг фазилатли амаллари

17-07-2026, 10:42 78 Ўқиш режими + -
Бугун жумъа куни барчамиз учун фазилатли  кундир. Фазилатли куннинг фазилатли амаллари бор. Улар қуйидагилар: 
  1.  Жума учун ғусл қилиш.
 
  1. Хушбўй нарсалар суртиш.
 
  1. Чиройли кийимлар кийиш.
 
  1. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
 
  1. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
 
  1. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
 
  1. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
 
  1. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
 
  1. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
 
  1. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
 
  1. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими