Аёл
12227
27-07-2026, 11:48
290
Ўқиш режими
+
-
Сен борсан, бу дунё афсонамисол,
Бир гулсан, оламга таратган ифор.
Меҳр чашмасисан, мусаффо ҳилол,
Онасан, опасан, сингилсан, аёл,
Умр гулзорида бир гулсан, аёл.
Келажак мевасин ўстирган боғбон,
Манзилу маконин этган чароғон.
Ҳар ишда меҳнатинг борлиги аён,
Онасан, опасан, сингилсан, дилбар,
Таърифинг осмону ойга баробар.
Қадаминг етган чўл гулга айланур,
Пойингда зулматлар нурга айланур.
Ишқингда шоҳлар ҳам қулга айланур,
Ошиқсан, маъшуқсан, севикли дилдор,
Ҳар бир мард суянган фахру ифтихор.
Ёзнинг иссиғидек гўзал меҳринг бор,
Куз каби саҳийсан, мевалар бисёр.
Кўнглингда бир гард йўқ, мисли оппоқ қор,
Онасан, опасан, кулгинг баҳордир,
Бир ёрсан, гуллардек таратган ифор.
Фарзандинг бағрингда топгай камол,
Жамолинг олдида хижолат ҳилол.
Аллоҳим жаннатда кўрсатсин висол,
Олима, қория, чашмаси зилол,
Бу олам гулшанин гулисан, аёл.
Исмоилова Хадичахон
Шаҳрисабз тумани Оқдарё маҳалласи отинойиси