1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аҳли суннат вал-жамоа

14-08-2026, 18:57 131 Ўқиш режими + -
Нажот тоифа бу “Аҳли суннат валжамоа” тоифасидир. Қуръони каримда: “Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган кунни эсланг...” ( Оли Имрон сураси, 106-оят)дейилади.Ушбу оятга изоҳ берган Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) шундай деганлар: “Оқарадиган юзлар”-бу аҳли суннат вал-жамоадир, “қораядиган юзлар эса” эса бидъат ва залолат аҳлидир”. 
“Танвир” муаллифи Имом Таҳовий (раҳимаҳуллоҳ)нинг бундай деганини нақл қилганлар:“Айрим муфассирлар бундай деганлар: “Эй, мўъминлар! Аҳли суннат ва жамоат деб аталган нажот топувчи тоифага эргашишни ўзингизга лозим тутинг! Чунки, Аллоҳ таолонинг ёрдами, ҳифзу ҳимояти ва тавфиқи уларга мувофиқ яшамоқдадир. Хор-зорлик, ғазаб ва бенасиблик эса уларга мухолиф бўлмоқдадир. Ушбу нажот топувчи тоифа бугун тўрт мазҳабда жам бўлган. улар Ҳанафийлар, моликийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлардир. Кимки ушбу тўрт мазҳабдан ташқари чиқса, у бидъат ва бахтсизлар аҳлидан бўлади!”
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом бўлишимизни насиб қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими