1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСТАҚИЛЛИК - ДИНИЙ-МАЪНАВИЙ ЭРКИНЛИКНИНГ ИЛОҲИЙ НЕЪМАТИДИР

26-08-2026, 16:49 126 Ўқиш режими + -
Давлат мустақиллиги - ҳар бир миллатнинг олий бахти, унинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида ўз истиқболини ўзи белгилаш ҳуқуқидир. 
Ислом таълимоти нуқтаи назаридан тинчлик, омонлик ва эркинлик Яратганнинг инсониятга инъом этган энг улуғ неъматларидан саналади. Суверенитет ва ҳуқуқий тартибот мавжуд бўлган юртдагина эътиқод амаллари хотиржам адо этилади, миллий-диний қадриятлар асраб-авайланади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддаси ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни фуқароларнинг диний эътиқод борасидаги тенглигини тўлиқ кафолатлади. 
Қуръони Каримнинг Иброҳим сураси 7-оятида: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман», деб марҳамат қилинган. 
Мустақиллик шарофати билан юртимизда минглаб масжид ва мадрасалар фаолияти қайта тикланди, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий каби буюк алломаларимизнинг бой маънавий мероси тадқиқ этилмоқда, юртдошларимиз Ҳаж ва Умра амалларини юқори даражадаги шароитларда адо этмоқдалар. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ватанни севиш ва қадрлашни ўз ҳадисларида алоҳида таъкидлаганлар. 
Тошкент ва Самарқанддаги диний-маърифий мажмуалар, янгидан барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази - мустақиллик берган неъматларнинг амалий ифодасидир. 
Мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни асраш, қонунларга ҳурмат билан ёндашиш ва неъматларга шукроналик келтириш ҳар бир фуқаронинг диний ва фуқаролик бурчидир. 
Жонажон Ўзбекистонимиз тинч, мустақиллигимиз абадий ва мустаҳкам бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ҳуқуқшуноси -Садатова Наргиза