1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ғанимат беш нарса

23-09-2026, 10:41 114 Ўқиш режими + -
Инсон учун ғанимат нарсалар кўп. Улар ичида қуйидаги бешта нарсанинг муҳимлиги таъкидланади.
  1. Ёшлик;
  2. Соғлик;
  3. Бойлик;
  4. Бўш вақт;
  5. Ҳаёт.  
Юқоридаги ғанимат беш нарса ҳақида Пайгамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Беш нарсадан аввал беш нарсани ғанимат билинг; кексаликдан аввал ёшликни, бетобликдан аввал саломатликни, фақирликдан аввал бойликни, бир ишга машғул бўлишдан аввал бўш вақтни ва ўлим келмасдан аввал ҳаётлик вақтни”  (Имом Байҳақий, Имом Ҳоким ривояти).
      Бу ҳадисда олам-олам маъно мужассам, умр ўтиб қўймасдан ёшликни қадрлашимиз, хасталик бўлмасдан аввал ўз соғлигимиз ҳақида қайғуриб, уни асраб авайлашга, ўлим соя солмасдан туриб, ҳаётда савоб ва эзгу амаллар қилиб қолишга, охиратга тайёр бўлишга ундалмокда.
Аллоҳ таоло бизни ғанимат бўлган нарсаларни қадрлашга муваффақ қилсин!
Барчамизга икки дунё саодатини ато қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими