1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи

28-09-2026, 10:34 82 Ўқиш режими + -
 Мўмин-мусулмонларнинг бир-бирларида олтита ҳаққи бор. Улар қуйидагилар:
  1. Салом бериш;
  2. Таклиф қилса рози бўлиш;
  3. Насиҳат сўраси бериш;
  4. Аксирса, унга “Яркамукаллоҳ” дейиш;
  5. Касал бўлса бориб кўриш;
  6. Вафот этса жанозасига қатнашиш.
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят мқилинади: У киши айтди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг (бошқа) мусулмон зиммасидаги ҳаққи олтитадир”, дедилар. "Эй Расулуллоҳ! Улар қайсилар?"  дейилди. У Зот: "Унга рўбаро келсанг, салом бер, сени (бирорнарсага) таклиф этса, уни қабул қил, сендан насиҳат сўраса, унга насиҳатбер, агар аксириб, Аллоҳга ҳамд айтса, унгаташмит (ярҳамукаллоҳ, деб) айт, касалбўлса, уни зиёрат қил, вафотэтса, (жанозасига) иштирок эт", дедилар (Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни зиммамизда бўлган ҳақларни адо қилишга муваффақ қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими