Инсон учун қадрли нарсалар кўп. Инсон шу қадрли нарсаларни зое қилмасдан, уни йоқотмасдан, исроф қилмасдан ўз ўрнини билиб қадрлаши лозим. Қадрли нарсани йўқотиб, зое қилиб ёки исроф қилиб қўйгандан сўнг улар ўз ўрнига келмайди. Масалан, инсон соғлиқни йўқотса, уни дори дармон билан ўрнига олиб келиш қийин.
Ёшликни зое кетказса, уни бўяниш-пардоз билан ўз ўрнига олиб келиш мушкул.
Қўлидаги бойлигини исроф қилиб. беҳудага сарфласа, уни увол қилади.
Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳудан шундай ривоят келтирилади:
“ Уч нарсани уч нарса билан топаолмайсизлар.
- Соғлиқлини дори-дармон билан;
- Ёшликни пардоз-андоз билан;
- Бойликни орзу билан топиб бўлмайди “.
Аллоҳ таоло барчамизни неъматларга шукр қилиб, уларни ўз вақтида қадрига етишга муваффақ қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими