Ислом динида диний масалаларни тўғри англаш ва амал қилишда ишончли уламоларнинг илмий меросига таяниш муҳим аҳамиятга эга. Мазҳаблар мусулмонларнинг фиқҳий масалаларда Қуръон ва суннат асосида шаклланган илмий мактабларидир.
Айниқса, фиқҳий масалаларни мустақил ва юзаки талқин қилиш турли тушунмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун оддий мусулмон киши ўз юртида асрлар давомида шаклланган фиқҳий мактабга эргашиб, ибодат ва муомала масалаларида малакали уламолардан таълим олиши мақсадга мувофиқ.
Мазҳабга эргашиш бошқа мазҳабларни камситиш ёки инкор этиш дегани эмас. Балки илм, тартиб ва ишончли уламоларга таяниш, турли ихтилофларнинг олдини олиш ва диний амалларда изчилликни таъминлашга хизмат қилади.
Шу боис диний масалаларда ўзбошимчалик қилмасдан, илм аҳлига мурожаат қилиш ва юртимизда кенг тарқалган Ҳанафий мазҳаби анъаналари асосида амал қилиш муҳимдир.
Алимардон Кароматов, Касби туманидаги "Фазли" жоме масжиди имом-хатиби