
Қўлларнинг намоздаги туриш ҳолати
Намоз – инсоннинг қалбини поклаб жисмига саломатлик улашувчи ибодат. Намоз ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ўчиргувчи, ёмонликлардан қайтарувчи ибодат амалидир. Беш вақт намоз меърож кечасида фарз бўлди. У исро воқеаси билан бирга бир кечада содир бўлган. Исро воқеаси ҳижратдан бир йил олдин, рабиулаввалнинг 17 кечасида содир бўлган. Бу маълумот Имом Нававийнинг “Шарҳи Муслим” китобида келади. Ибни Асирэса “Бусаҳиҳқовл” деб қувватлаган.
Намознинг шаръий маъноси “Шароитлари белгиланган ва арконлари ҳисобланган ишлар” дейилади. Намознинг барча амаллари аниқ кўрсатиб қўйилган. Бугун биз намозда қўлларнинг ҳолати қандай бўлиши кераклиги ҳақида сўз юритмоқчимиз. Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва такбири таҳрима – “Аллоҳуакбар” лафзини айтиб намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда, кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча саҳиҳ ҳадислар келган бўлиб, улардан бирини келтирамиз: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар”.
Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган “қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад – уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўлтегиши – қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, – деганлар. Буҳақда “Ал Баҳрур-роиқ шарҳи канзуд-дақоиқ” китобида қуйидагилар айтилган: “Ҳадисдаги “тенглаштириш”данмақсад – икки қўлни қулоқларга тенглашганига ишонч ҳосил қилиш учун икки бош бармоқни қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизилади”.
Шунингдек, ҳанафий мазҳабимизга кўра намозда турган киши қўлларини бир-бирига боғлаб, киндик остига қўяди. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз: Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадилар: “Мен Расулуллоҳни саллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига киндик остига қўйганларини кўрдим”.
Яна бир ривоятда шундай келади: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади”.
Намозда қўлни киндик остига қўйиш ҳақида барча фиқҳий китобларимизда маълумотлар мавжуд. Жумладан, “Мухтасарул-Виқоя” китобида шундай дейилган: “(Намоз ўқувчи) ўнг қўлини чап қўлининг устига қилиб, киндик остига қўяди”.
Намозга киришда такбири таҳрима айтилади ва унда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, икки бош бармоқни қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизилади. Сўнгра эркаклар қўлларини киндик остида боғлайдилар. Ҳанафий мазҳабимиз мужтаҳидлари юқоридаги ҳадисларга асосланиб, ушбу кўриниш суннат эканини таъкидлаганлар. Қолаверса, ушбу ҳолат эркакларда таъзим ва хушуъга яқинроқдир.
Аёллар қиёмда оёқларини жуфтлаб тутадилар, қўлларини эса эркаклар каби боғлаб, сийналари устига қўйиб турадилар.
Фарз намозларда оят ва тасбеҳларни қўл билан санаб туриш макруҳдир. Намозда қўл бармоқларини бир-бирига кириштириш, бармоқларини қирсиллатиш макруҳ ишлардандир. Баъзи уламолар бармоқларни қирсиллатиш намоздан ташқарида (одамлар орасида бўлса) ҳам макруҳдир, деганлар.
Намозда эснаш макруҳдир. Агар уни қайтара олмаса, оғзини қўли билан тўсади. Яъни, қиёмда бўлса, ўнг қўли, бошқа ҳолатларда чап қўли панжасининг орқа томони билан тўсади.
Саждага боришда икки тиззадан олдин ерга икки қўлни қўйиш ва саждадан туришда икки қўлдан олдин икки тиззани кўтариш узрсиз бўлса, макруҳдир.
Намозда икки қўл билан тиззани чангаллаб, маҳкам ушлаган ҳолда энгашиш “рукуъ” дейилади. Бунда қўл ва оёқлар букланмай, таранг бўлиши, орқагарданни текис тутиш лозим бўлади. Бош паст ҳам, юқори ҳам қилинмайди, орқа билан текис тутилади, нигоҳ оёқ устларига қаратилади.
Аёллар эса, рукуъда оёқларини сал букадилар ва қўл бармоқларини жипслаштириб, тиззалари устига қўядилар. Рукуъда аёллар билакларини таналарига ёпиштириб туришади.
Эркакларнинг сажда ҳолати бундай бўлади: оёқ панжалари букилиб, қўл панжалари жипс ҳолда қиблага йўналган бўлади. Бош икки қўл орасига қўйилади, бунда қулоқлар кафтларга яқинжойлашади. Саждада оёқлар ердан кўтарилмайди, кўзларюмилмайди, кўзқири билан бурун юмшоғига қараб турилади. Намозни ёлғиз ўқиганда қўлтиқ очиқ бўлади, жамоат намозида йиғиштирилиброқ сажда қилинади. Саждада қорин сонга, сон болдирга, тирсак баданга теккизилмайди.
Аёллар эса саждада қўлтиқларини очиқ тутмайдилар, билакларини ерга, қоринларини сонларига теккизиб сажда қилишади. Улар оёқ бармоқларини букиб ерга тирашмайди, балки ёнбошлатиб ўнг тарафга чиқаришади.
Эркакларнинг қаъда ҳолати шундай кўринишда бўлади: чап оёқ ёнбошлатиб тўшалган ҳолда унинг устига ўтирилади, ўнг оёқнинг панжаларини қиблага қаратган ҳолда букиб тик тутилади. Қўл бармоқларининг учи тизза кўзи баробарида, эркин ҳолатда, қиблага қаратиб сонлар устига қўйилади. Бунда нигоҳ кўкракда бўлади.
Муҳаммади ҚОРАЕВ,
Қаршишаҳар “Қумқишлоқ” жоме масжидиимом-хатиби