1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОҒИР КУНЛАРДАГИ ЭҲСОНИНГ ЎРНИ

29-03-2020, 14:06 488 Ўқиш режими + -
  
 
Оғир кунлардаги эҳсонинг ўрни


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

     Албатта бу дунё имтиҳон ва синов дунёсидир. Бу дунё бир вақт оғир-машаққатлар ва яна бир вақт офиятчилик диёри. Одамларни имтихон қилиниш жиҳатидан унда яхшилик ва ёмонлик ҳамда оғирлик  ва енгиллик бир-бирин кетин келадиган дунё.
Инсонлар бошига оғир дамлар тушганида Аллоҳ таоло мўмин бандаларига муҳтожларнинг ҳожатини чиқаришга, қийин аҳволга қолганларга кўмак қилишларига амр этган. Аллоҳ таоло кимга мол-дунё берган бўлса ундан муҳтожларга инфоқ–эҳсон қилиб туришни ҳам буюриб, жумладан Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
 “Ва бирингизга ўлим келиб: “Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам”, демасдан аввал, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг. Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир”(Мунофиқун сураси, 10-11 оятлар)
Аллоҳ таоло ўзининг йўлига эҳсон қилувчиларни ажрларини зое қилмаслигини балки, кўпайтириб бериши ҳақида қуйидаги оятида шундай марҳамат қилади:
 “Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур” (Бақара сураси, 245 оят)
              Аслида Аллоҳ таоло кимга мол-дунё  берган бўлса, банда уни қалбига  жо қилиш учун эмас,  балки қўлига тутиш учун берган. 
            Ҳозирги синовли оғир дамларда мўмин мусулмонлар сабр-бардошли бўлиш муқобилида ёрдамга муҳтожларга бақадри имкон ёрдам беришлари мақсадга мувофиқдир. Шояд, бу берилаётган ёрдамлар иншааллоҳ бошимизга келган балоларни кўтарилишига васила бўлса.  Аллоҳ таоло бугунги синовли кунларни даф қилишга қодир Зот. 
            Бундай кунларда биз мўмин мусулмонлар Аллоҳга қаттиқ юзланиб бормоқдамиз. Шуни ёдда тутайликки, Аллоҳ таолодан ёрдам сўрашимиздан аввал ўзимиз ҳам кимгадир ёрдам беришимиз керак бўлади. Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида : “Аллоҳ бандасига ёрдам беради, модомики,банда ўз биродарига ёрдам бериб турган бўлса” деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти)
            Ҳурматли дўстлар!
            Ҳозир хайр-эҳсоннинг айни вақти. Бу оғир кунлар ҳам  абадий эмас, иншааллоҳ тез фурсатларда ўтиб-кетади. Бу дамлар инсон зотини ғафлат уйқусидан уйғотадиган, бутун олам–борлиқ Аллоҳ таолога муҳтож эканини англатадиган, яхши билан ёмон кундай ажралиб қоладиган, ҳамда   савоб ишларни охират захиралари учун ғамлаб қўядиган  омонатли дамлардир. Ҳар томондан  офият, хотиржамлик, тўкин сочинлик даврида қилинган хайру эҳсонлар билан оғир-синовли дамларда қилинган хайру-эҳсоннинг фарқи жуда катта.  
            Кимдир ўз биродарига кичкина хайри эҳсон қилса  уни камситмайлик. Чунки, Расулулллоҳ салалллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар (Имом Муслим ривояти). 
 Солиҳ амаллар кам-кўплиги билан эмас, Аллоҳ ризоси учун деган чин ихлос ният билан эътибор қилинади. Эҳтиёжмандларга моддий ёрдам бера олмаганлар уларнинг ҳаққига дуолари билан ёрдам берсинлар. 
Бу ғаниматларни  қўлдан бой бермайлик, эй мўмин мусулмонлар!
        

Рустам Қиличев
 
Оятлар маъно таржимасида “Тафсири Ҳилол”дан фойдаланилди