Балоларнинг даф бўлишига сабаб бўладиган 5 та шаръий чора
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Инсон борки, Аллоҳ тамонидан вақти-соати келганда унинг танасига, молу-мулкига ва фарзандларига синов-балолар жўнатилиб турилади. Ана шундашу уч нарсамизнинг бирортасига синов келиб қолса қандай йўл билан бўлса ҳам ундан қутилиб қолиш чораларини қидириб қоламиз. Агарда биз балолар гуноҳларимиз сабабидан келишини ва тавбаларимиз сабабидан балоларнингнинг кетишини англаб етганимизда эди балолик кунларимизни кўпини қисқартирган бўлар эдик. Аллоҳ таоло Қуръони каримда
{ومَا أَصَابَكُم مِّن مُّصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ ويَعْفُو عَن كَثِيرٍ}.. [الشورى :
“Сизларга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдан(яъни, қилмишингиздан)дир ва У зот кўпини афв қилур”. (Шуро, 30-оят)
Агар Аллоҳ таоло бандаларига жўнатган бало ва мусибатлардан яхшиликни ирода қилган бўлса бу бало ва мусибатлар бизлар учун раҳматдир. Чунки Аллоҳ таоло бундай бало ва мусибатларни роббисидан ғафлатда қолган инсонни уйғотиш учун савоблар манбаи қилиб қўйган. Бундай мусибатлар инсонни тўғри йўлга тайёрлайдиган ва тирик қалбларни Аллоҳ таолога тавба билан қайтишига сабаб бўладиган восита қилиб жўнатилади.
Аллоҳ таоло бандаларига ҳар замонда бир бандай бало-мусибатлар жўнатар экан, уни жўнатиб қўйиш билан чекланмасдан, балки, уларнинг бандалари устидан даф бўлиш шаръий чора-тадбирларини ҳам ўргатиб қўйган.Улар қуйидагилардан иборат:
Биринчи чора: Т а в б а ва и с т и ғ ф о р
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنتَ فِيهِمْ ۚ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
“Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчимас”.(Тавба сураси, 33-оят)
Иккинчи чора: Т а қ в о
Тақво – бу Аллоҳ буюрган ишларни қилиб, Уқайтарган ишлардан қайтишдир.
Тақво - инсонлар ўз ишларини ўнглаб олишлари учун бўлган йўлдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
{يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا * يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا}.. [الاحزاب : 70 -71]، وقوله تعالى: {وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجاً وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ (سورة الطلاق 2-3 اية)}.
“Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар. У зот сизнинг амалларингизни солиҳ қиладир ва гуноҳларингизни мағфират қиладир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳиқ, буюк зафарга эришибдир” (Аҳзоб сураси, 70,71-оятлар)
“Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўйламаган тарафдан ризқ берур”. (Талоқ сураси,2,3- оятлар)
Учинчи чора: А л ло ҳ н и н г а м р л а р и г а ва қ а й т а р и қ л а р и г а
р и о я қ и л и ш
Расулулллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: Аллоҳнинг амрларига риоя қилгин, шунда Аллоҳ (сени сақлаш ҳақидаги аҳдига) риоя қилади. Аллоҳнинг амрларишга риоя қилгин шунда Аллоҳни олдингда(яъни, сенга ёрдам берувчи ҳолда) топасан...”(Имом Термизий, саҳиҳ, ҳасан ҳадис)
Тўртинчи чора: Т а з а р р у ъ и л а д у о қ и л и ш
Инсонлар бошига тушган мусибатларни аритишнинг яна бир чораси банда Аллоҳ таолога тазарруъ ила дуо қилишидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Батаҳқиқ, Биз сендан олдинги умматларга ҳам Пайғамбарлар юборганмиз. Сўнгра, шояд, тазарруъ қилсалар деб, уларни бало ва зиёнларга тутганмиз. Бизнинг баломиз уларга етганида, тазарруъ қилсалар эди! Лекин қалблари қотиб бўлди ва шайтон уларга қилаётган ишларини зийнатлаб кўрсатди”. (Анъом сураси 43-оят)
Бешинчи чора: С а д а қ а в а э ҳ с о н қ и л и ш
Инсонлар бошига тушган бало ва мусибатларни аритишнинг яна бир чораси ўзгаларга садақа ва эҳсон қилиш. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
{إِنَّ رَحْمَةَ اللَّهِ قَرِيبٌ مِنَ الْمُحْسِنِينَ}.. [الأعراف:56]
“Албатта Аллоҳнинг раҳмати эҳсон қилувчиларга яқиндир” (Аъроф сураси, 56-оят)
Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
“Албатта садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади” (Имом Термизий ривояти)
Бандаларнинг бирор қилмиши сабабли Аллоҳ таолонинг ғазаби чиқса уни ўчирадиган ҳеч нарса йўқ. Аммо садақа туфайли Аллоҳ таолонинг ғазаби сўниши мумкин экан. Шу билан биргаликда садақа ёмон ўлим ёки шармандали ўлим топишдан ҳам қайтарар экан.
Агар юқоридаги 5та шаръий чора-тадбирларни ҳам бошқа тадбирлар билан бирга ҳаётимизга бақадри имкон татбиқ қилсак, иншааллоҳ тез кунларда Аллоҳ таоло ўзининг ваъдасига мувофиқ устимиздан бу бало-ваболарни даф қилажак!!!
Рустам Қиличев