1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

УЙЛАРДА ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР

31-03-2020, 10:03 672 Ўқиш режими + -

Уйларда қилинадиган дуолар
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Давлатимиз  Раҳбарининг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш ҳақида  халқимизга қилган мурожатларида:  “ Жумладан, коронавирус пандемияси бутун инсоният учун Яратганнинг берган синовидир. Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларнинг карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса,   касалликнинг илк белгилари аниқланганд, уни яшрмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз”.
Баъзи бир ижтимоий интернет тармоқларни кузатганимизда одамларни кўчаларда тўпланиб дуо қилаётган видео тасвирларни учратмоқдамиз. Ҳозирги шароитда кўча ёки масжидлар атрофида одамларнинг тўпланиб дуо қилишлари бидъат ва номақбул ишлардандир. Бу ҳақда Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Базлул моун" китобида қуйидагиларни ёзадилар:  "Вабо пайтида худди истисқодагидек тўпланишга келсак, ҳижрий 749 йилгача содир бўлмаган бидъат ишдир, ўшанда Дамашқда бошга келган катта ўлатда тўпланиб дуо қилишни пайдо қилишган.  Манбижийнинг "Жузъ"ида ўқидим, у одамларнинг бир ерда тўпланишига қарши чиққан. Одамлар эса, тўпланиб дуо қилиб, бақир-чақир қила бошлашган. Бу 764- ҳижрий йилда, Дамашқда ўлат тарқаганда бўлаётган воқеа эди. Унинг айтишича, бундай тўпланиш 749 йилда ҳам бўлган. Одамлар, шаҳар казо-казоларининг аксари саҳрога чиқишиб, дуо қилиб ёрдам сўраб ёлворишган. Шундан сўнг ўлат авжига миниб, ортиб кетган. Ҳолбуки, дуо қилишларидан олдин енгил бўлган".   Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ сўзида давом этиб, қуйидагиларни ёзадилар: "Бундай воқеа бизнинг замонимизда ҳам рўй берди: 833- ҳижрий йил рабиул охир ойининг 27- кунида биринчи бор Қоҳирада ўлат тарқади. Ўшанда ўлаётганлар сони қирқдан оз эди. Жумодул аввалнинг 4- куни саҳрога - ялангликка чиқдилар - ораларида уч кун рўзадор бўлишга чақириқлар бўлганидан сўнг, худди истисқодагидек -. тўпландилар, дуо қилдилар, бир соатча турдилар, сўнгра қайтдилар. Ой охирлади ҳамки, Қоҳирада ҳар куни ўлаётганлар сони мингдан ошиб кетди, кейин яна ортди...". 
Ҳозирги кунда коронавирус пандемия хасталигига қарши кураш олиб бориладиган бир пайтда ҳар бир кишининг   ўз уйида қолиши вожиб амалдир. Мана шундай синовли кунларда уйларимизда қолиб, тиббиёт ходимларининг кўрсатмаларига амал қилишимиз ва Аллоҳ таолодан барчамизни коронавирус хасталигидек   офат, бало-қазодан ўз паноҳида асрашини сўраб дуо қилишимиз лозим. Зеро, мўмин-мусулмоннинг дуоси ва яхшилиги    қазони ўзгартиради, ҳамда умрнинг зиёда бўлишишга сабаб бўлади.  Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг “Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида шундай дейилади: “Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: “Қазони фақатгина дуо рад қилади, умрни фақатгина яхшилик зиёда қилади” дедилар. (Имом Термизий ривояти)
Шундай экан, бугунги кунда уйларимизда қилаётган дуоларимизни Аллоҳ таоло қабул айлаб, барчаларимизни ўз паноҳида асрасин.


Р. Усмонов
ЎМИнинг   Қашқадарё вилоятидаги вакили,
Вилоят бош имом хатиби