1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАҚИҚИЙ ТАВБАНИНГ МЕВАЛАРИ

31-03-2020, 16:32 513 Ўқиш режими + -

Ҳақиқий тавбанинг мевалари

 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
            Ушбу мавзу инсоният ҳаётидаги ўта муҳим мавзулардан бири бўлиб, бу мавзу китобхон ва тингловчилар учун кўп бора ёритилиб келинган. Бу мавзуда мен такрор қилишни эмас балки,  кам ёритилган ёки ёритилмаган қисмларини Ислом уламоларининг бу борадаги илмий ийжодларидан бироз таржима қилишни  мақсад қилдим.
            Ҳақиқий тавба ўз соҳибига ажойиб таъсурот қолдириши борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу таъсурот тавба қилувчининг Аллоҳ таоло билан, ҳамда бандалари билан боғланишида акс этиб,  қимматбаҳо меваларни ҳосил қилади. Улар қуйидагилардан иборат:
1.Аллоҳ таоло ҳақиқий тавба қилган бандасини Аллоҳга севикли бўлган ибодатларга  қоим қиладиган қилиб қўяди. Аллоҳ тавба қилувчиларни, Аллоҳдан кечирим сўраб истиғфор айтадиганларни ва қилмишига пушаймон бўладиган бандаларини севади. Инсоният табиатининг хусусиятларидан бири бандадан хато собит бўлиб туришидир. Лекин  мусулмон кишилар хато қилсалар, тезда истиғфор айтиб тавба-тазарруъ қилиб оладилар. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: 
لو لم تذنبوا لذهب الله بكم ولجاء بقوم يذنبون فيستغفرون الله فيغفر الله لهم (متفق عليه)
“Агар сизлар гуноҳ қилмай қўйсангизлар Аллоҳ таоло сизларнинг ўрнингизга гуноҳ қилиб, Аллоҳдан тезда истиғфор айтадиган ва Аллоҳ уларни мағфират қиладиган қавмни келтирур” (Муттафақун алайҳ) Бу ҳадис бндаларга гуноҳ йўлини асло очмайди, балки, ундан гуноҳ содир бўлиб қолганида истиғфорга шошилишга ундайди.
            2. Гуноҳдан сўнг қилинган ҳақиқий тавба ўз соҳибига (намоздан ташқари) айрим ибодатлардан кўра кўпроқ ажри-савоб олишга сабаб бўлади.          Чунки ибодатларда бордию риё  ва фахрланиш аралашиб қолса, гуно-маъсиятлардан қилинган тавбанинг ажру савобига тенг келмай қолади.  Шунинг учун баъзи салаф-солиҳинлар (раҳимаҳумуллоҳ): “Гоҳида банда гуноҳи(яъни, у гуноҳдан қилган ҳақиқий тавбаси) туфайли жаннатга киради. Айримлар тоат қилиб (яъни, тоатига ғурур аралаштириб) дўзахга киради” – деб айтишган. 
            Инсонлар орасида қанчадан қанча кишилар гуноҳ қилиб қўйганларидан кейин ҳақиқий тавба қилиб Аллоҳга қайтганлари бор. Аммо, қилган тоат-ибодатидан ғурурга кетиб, ўзини ўзгалардан  устун қўйиб ҳақ йўлдан озиб кетганлар ҳам бор.
3. Тавба ўз соҳибига ёмон ишлари яхши ишларга алмашишига сабаб бўлади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
إِلَّا مَنْ تَابَ وَآَمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُولَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا} [الفرقان:70].
“Магар ким Аллоҳга тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир”. (Фурқон сураси, 70-оят)
Алмаштириш – гоҳида ёмон амалларни яхшисига алмаштириш билан бўлади. Масалан,  ширкни иймон билан, зинони иффат билан. Ёки, тавбадан аввалги гуноҳларини    савоб ишларга алмаштириб қўйиш билан бўлади
4. Банданинг Аллоҳга нисбитан бўлган ҳокисорлиги зиёда  бўлаверади.   фарз ва нафл  амаллар тавба соҳибининг тақвосини зиёда қилади. Шунда банда қайси ишга киришмасин, Аллоҳ таоло уни кузатиб туришини сеза бошлайди. Шунинг учун мусулмон киши тавба қилганидан кейин ҳокисорлиги, Аллоҳдан бўлган қўрқуви кучая бошлайди. 
5.    Мусулмон киши Аллоҳнинг фазлини ёдга ола бошлайди. Чунки Аллоҳ таоло  унинг гуноҳига ҳеч кимни эргаштирмаган, балки унинг гуноҳини яширган бўлади. Шу боис, унинг гуноҳига бировнинг назари тушмаган бўлади. Шунда банда Аллоҳга муҳаббат билан юзлана бошлайди ва Аллоҳга бўлган қўрқуви ошаверади.
6. Ҳақиқий тавбадан сўнг мусулмон банда оиласига ва жамиятига нисбатан ижобий ишлари кўпая бошлайди.  Чунки, киши ўзини гуноҳкор ва хатокор инсон эканлигини хис эта бошлаганидан кейин ғафлатдаги инсонларнинг хатоларига эргашишдан ўзини четга олади. Уларни тавба ва истиғфорлар қилишга, Аллоҳга юзланишларига чорлай бошлайди. Бу иши билан тавба қилувчи куши  ўз тажрибасини инсонларга ҳам кўчира бошлаб, жамиятни ислоҳ қилувчиларидан бирига айланади.
7. Дунё ва унинг лаззатларига бўлган ҳирси камаяди.Чунки, у дунёнинг ўткинчи бир матоҳ эканлигини билганидан сўнг уни маҳкам ушлаши камаяди. Шу билан бирга нодонларнинг нодонлигини кечиб юборади. Дунё ишларига одамлар билан низолашиши камаяди. Ана шунда жамиятда тинчлик ва хотиржамлик кенг тарқалади.
Ҳа азизлар, гуноҳкор ожиз бандалармиз. Ҳар ким ўзининг қилган гуноҳини ўзи яхши билади. Доимо, айниқса бугунги бошимизга вабодек бир бало Аллоҳ томонидан  жўнатилиб турган бир пайтда  тавбага шошилайлик. Аллоҳнинг  Ўзи ҳаммамизни  офиятда сақласин! Омийн.
 

Рустам Қиличев таржимаси

Оят маънолар таржимаси “Тафсири Ҳилол” дан фойдаланилди.