1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бебош юрма биродарим сен уйингда қол!

31-03-2020, 20:09 398 Ўқиш режими + -
 
Бебош юрма биродарим СЕН уйингда қол!
 
 
Эл юртимга келган офат жафо эканми,
Миллат элат танламаган  вабо эканми,
Кўп халқларни адо қилиб этиб мубтало,
Оллоҳ берган ер юзига бало эканми.
 
Қаранг, бундан ҳеч халқ қолмас омонда,
Ер юзини ҳар жойига кириб бормокда,
Барча давлатларни бугун боши қотмокда,
Оллоҳимдан, элу-халқим нажот кутмоқда.
 
Бугун халқим барчамиз бирга бўлайлик,
Оллоҳимдан нажот сўраб дуо қилайлик,
Қўйилган хар талабга рози бўлайлик,
Азиз диндош биродарим уйда қолайлик!
 
Балки бу Оллоҳимдан келган бир синов,
Ҳар бир ишга Оллоҳимга берамиз ҳисоб!
Охиратдан қўркинг! бордир саволу жавоб,
Азиз диндош биродарим уйда қолайлик!
 
Бугун уйда ўтирганга катта савоб бор,
Аҳли аёл тарбияси хикмати бисёр, Маьнавият дарсларидан бўлиб хабардор,
Онажонлар айтинг, бугун болам уйда қол!
 
Вабо билан курашмоқда бугун шифокор,
Ўз ишига садоқатли жасур вафодор, Болалари уйда кутар бўлиб интизор,
Онажонлар айтинг, бугун болам уйда қол!
 
Давлатимиз бугун ташвишда, енгиллик исташиб бу мушкул ишда,
Тозалик бўлсин деб, ҳар бир юмушда,
Уйда қолайлик ховлини қилиб саришта.
 
Ниқоб тақинг кийинг қўлқоп! бунда даьват бор,
Дуо қилинг, саловатлар айтиб истиғфор, Эҳсон қилиб етимлардан олиб хабарлар,
Бебош юрма, биродарим ўз уйингда қол!
 

М. Мукаррамов
Косон туман бош хатиби