1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БЕҲУДА ДУНЁГА СОТМА ОХИРАТ БОЗОРИНИ

1-04-2020, 17:40 1 129 Ўқиш режими + -
 

Беҳуда дунёга сотма охират бозорини 
 
Уч кунлик дунё деб, номланган ҳаёт, 
Тўлиб тошган уч кунда, сиру синоат, 
Кечанг ўтди фойдали ёки беҳуда,
Қара ҳушёр бугунги кун ҳам ўтмоқда,
Борми савобли юкинг охират бозорида. 
 
Эртанги кун не келишин, билмас хеч банда, 
Демак,  бугун омонат сенга шу фойда, 
Ибодат қил Аллоҳга, бўлгин серҳиммат, 
Истиғфор айт, эҳсон қил, борида фурсат,
Ҳали бор савдо, бор бозори  охират.
 
Баьзилар эл юртга, келганда кулфат, 
Пайт келди, топай деб, кўпроқ даромад, 
Ўзлигин  сотганлар, бир неча номард,
Нарх навони кўтариб қилар тижорат, 
Дунёнинг бозорини билиб ғанимат. 
 
Виждонингни сотма, асра иймонинг,
Ахир булар барчаси, элинг қардошинг, 
Бириси ҳамсоянг,  бари диндошинг,
Яхши - ёмон кунларда бўлган ғамдошинг, 
Не дейсан охиратда сурса худойинг.
 
Бола чақанг ризқига, қўшма ҳаромни, 
Худо берди бугун дея, ёлгон савдони,
 Аллоҳдан қўрқ, оширмагин нарху навони,
Тўғри қўй  тарози  посанги тошини, 
Беҳуда дунёга сотма охират бозорини. 
 
Бу кунлар ўтар тез, худо хохласа,
Бандаларга имтиҳон одамлар билса,
Яхшилик қил одамларга қўлингдан келса,
 Эҳсон қил, муруват, мол - мулкинг бўлса,
 Икки дунёнг бўлар обод Аллоҳ хоҳласа.
 

М.  Мукаррамов     

    Косон туман бош имом хатиби