1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОЛАМНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ЕТТИ ВАБО ТАРИХИ

2-04-2020, 09:45 1 126 Ўқиш режими + -

  
 
 Оламни ларзага солган етти вабо тарихи
           
            Мана бир неча ойдан бери  бутун олам узра  Короновирус деб аталмиш вируслар тожи чанг солиб турибди. Инсоният бундай вабони биринчи бор бошидан ўтказаётгани йўқ албатта. Биз қуйида тарихий маълумотлардан фойдаланиб, қадимда оламни ларзага солган етти вабо ҳақида маълумотни сиз азизларга илинишни лозим топдик.
 
1.Юнон вабоси
 
   
       Эрамиздан аввалги 430- йилда қадимги Юноннинг пойтахти бўлмиш Аттика шаҳрида “Юнон вабоси” номли жумбоқли юқумли касаллик тарқалган. Ҳозиргача олимлар ўртасида бу касалликнинг тарқалишига қайси касаллик сабаб бўлганлиги борасида турли баҳс мунозаралар бор. 
       Юнон ва спарта шаҳарлари бутун Юнонистонда ўз ҳокимиятини ўрнатмоқчи бўлган икки буюк давлат бўлган. Оқибатда икки давлат ўртасида уруш бошланиб кетиб “Пелопоннессиялар” номли катта қонли урушга айланиб кетади. Ана шу урушнинг икккинчи йилида Спартанликларнинг ҳарбий қўшинлари юнонлар пойтахти Аттик шаҳрига кириб келганларида ана шу ерда “Юнон вабоси” эпидемияси бошланишига қадам қўйилади.
Одамлар юнон деворларининг ҳимоясида курашадилар. Кўпчилик очиқ ҳавода  ёки   ўша замоннинг ҳарбий чайлаларига тунашларига  тўғри келади. Шундан сўнг  шаҳарда издихом(оломон) пайдо бўлиб, нопоклик, антисанитар ҳолат юзага келади. Натижада “юнон вабоси”  деб аталмиш эпидемик касаллик вужудга келади. 
      Тарихий манбаларда қайд этилишича, бу эпидемик касаллик  75000 дан 100000гача кишининг ҳалок бўлишига олиб келиб,  Юнон жамиятига жиддий зарар етказади. Одамлар жамият қонун қоидаларига ва ҳатто ўз диний эътиқодларига ҳам бўйсўнмай қоладилар. Бунга жавобан қонун-қоидалар кучайтирилади. Манбаларга қараганада Юнонистонга вабо яна икки марта қайтиб келган. Биринчиси: мелоддан аввал   427/426 йилларнинг қишида  ва иккинчиси: мелоддан аввал йилда 429 йилда. 
 
2.Антонино вабоси

  
     Эрамиздан аввалги 165-190 йилларда Рим империясининг Антонин динаситиясининг охирги даврларида,  император Марк Аврелия ва унинг тахт вориси Коммодо бошқарган йилларда вабо касаллиги тарқалган. Унгача империя яқин шарқда қонли урушлар олиб борган эди. Римлик тарихчи Кассий Дионинг(155-235) ёзишича, бу эпидемия Рим армиясининг  кунига 2000 дан зиёд кишини ҳалок қилишига мажбур қилган. Умумийликда бу эпидемия 5 миллион кишининг ёстиғи қуритган”
 
3.Қора вабо
 
       Бу вабо “Буюк ўлим” ва “Қора ўлим” деб ҳам номланган бўлиб, инсоният тарихида иккинчи пандемия вабоси   ҳисобланади. Бу юқумли касаллик 1347 ва 1352 йилларда бутун Европани қамраб олиб, бир неча ўн миллион инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган. Турли ҳисобларга қараганда ба касалликдан Европа аҳолисининг 30% дан 60%гача қирилиб кетишига сабаб бўлган.    Ўша вақтнинг ўзида бу эпидемик касаллик Осиё ва Яқин шарқда ҳам тарқалган. 
давоми бор...

Рустам Қиличев