1445 йил 11 Шаввол | 2024 йил 19 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:33
Sunrise
05:55
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:18
Isha
20:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг адашлари бўлганми?

17-12-2019, 15:40 295 Ўқиш режими + -

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг адашлари бўлганми?

 

 

Пайғамбаримиз  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишларидан салгина олдин баъзи ҳижозлик[1] араблар тижорат сафарларида аҳли китобларнинг холис олимларидан ҳамда ўша пайтда жинлар орқали осмондаги фаришталардан хабар ўғирлайдиган айрим коҳинлардан «Муҳаммад исмли охирзамон Пайғамбарининг Ҳижоз ўлкасидан чиқиш вақти яқинлашди», деган хабарларни эшитадилар ва ўша пайтда туғилган ўғил болаларгаажаб эмасмана шу фарзандимиз Пайғамбар бўлсадеган умид билан «Муҳаммад» исмини қўядилар.

 Бу ҳақда Абдур Раҳмон Суҳайлий[2], Ибн Қутайба[3] ва Ибн Халиккон[4]лар ўша пайтда Муҳаммад исмли одамларни: «Учта бўлган», дейишган.

Қози Иёз «Аш-шифо» (1/287), Ибн Касир «Ас-сийратун набавия» (1/299), «Ал-бидоя ван ниҳоя»(2/259), Имом Саолибий «Ат-тафсир» (4/297), Исмоил Ҳаққий Ҳанафий «Руҳул баён» (9/404) ва Муҳйиддин Дарвеш «Эъробул Қуръон ва баёнуҳу» (9/197)да: «Олтита бўлган», дейишган.

Бироқ Ибн Ҳажар Асқалоний «Фатҳул Борий» (6/556)да: «Уларни учта ёки олтита бўлган деб чеклаш тўғри эмасМен бу ҳақдаги барча маълумотларни жамлаганимда, уларнинг сони йигирматага етди. Ўша маълумотларни умумлаштирганимда эса ўн беш ёки ўн олтита қолди», дея таъкидлаган.

Дарвоқеўша «Муҳаммад»ларнинг пайғамбарликни даъво қилиб чиқишларига Аллоҳ таоло Ўзининг буюк ҳикмати ила йўл бермаганЧунки «Аллоҳ пайғамбарлик вазифасини қаерга қўйишни (яъни кимга беришни) яхшироқ Билувчидир»[5].

Абдул Азим ЗИЁУДДИН

 

[1] Ҳижоз – шимолдан жанубга қараб Табук, Мадина, Жидда, Макка ва Тоиф каби катта шаҳарлар жойлашган ҳудуд.

[2] «Ар-равзул унф фи шарҳис сийратин набавия ли Ибн Ҳишом» (2/95).

[3] «Ал-маъориф» (1/556).

[4] Камол Думайрий, «Ҳаётул ҳаявон ал-кубро» (1/9).

[5] Анъом сураси 124-оят.

 

Манба Сийрат.уз