Мисрда қора вабо

Мисрда “Қора вабо” Милодий 1347 йил октябридан 1349 йил январигача давом этган. Бу даврда Мисрни мамлукий подшоҳларидан ҳисобланган Ҳасан 1 бошқарган.
Тарихшунос олимлардан бири Муҳаммад Форис ал-Фориснинг ёзишича, 200000 минг Миср аҳолиси Миср билан Билбейс шаҳрини боғлаб турувчи карвон йўлида шу юқимли касаллик сабабли ҳалок бўлишган. Бутун йўл маййитлар билан тўлиб тошган.
Айримларнинг гувоҳлик беришларича, ўша йиллари Қоҳирада кунига минглаб инсонлар бу вабодан ҳалок бўлганлар.
Тарихшунос олим Муҳаммад Амирнинг “Унитилган эртаклар” номли китобида келтиришича, “қора вабо” Мисрнинг кўпгина аҳолисини ҳаётига зомин бўлган, йўллар ярадорлар билан тошган. 800 та маййит Қоҳира шаҳрининг ўзидан шаҳар ташқарисига дафн қилиниш учун олиб чиқиб кетилган.
Миср тарихшуносларидан бири Ал-Макризий Мисрга келган вабо ҳақида ўзининг қуйидаги гувоҳликларини қолдириб кетган:
“Қоҳира ҳақиқий чўлга айланиб қолди. Кўчаларда ҳеч ким йўқ. Шаҳарнинг Зувайла дарвозасидан то Ан-Наср дарвозасигача юриб борсанг ҳам бирор тирик жонни учратмайсан. Ўликлар шунчалик кўпки, тирик жонни топа олмайсан. Кўчаларда ахлат-чиқиндилар уюм бўлиб тошиб ётибди. Тирик қолганларнинг юзлари ҳорғин–маъюс. Ҳар томондан аза йиғиси. Бирорта ханадон йўқки, ўлик чиқмаган, аза тутмаган бўлса, йиғи-сиғи бўлмаётган бўлса. Кўча бўйлаб ўликлар тахланмоқда. Аҳвол шу даражадаки, ўлик ташувчилар кўплигидан бир-бирларига тўқнашиб кетишмоқда. Маййитларни қабрларга шоша-пиша қўйишмоқда”
Икки йил давом этган бу вабо Миср аҳлининг учдан бир қисмини қурбон қилган. 1349- йилга бориб бу вабо Мисрда аста-секин сусая бошлаган.
Бу юқумли касаллик Мисрга Осиё минтақаси томонидан кириб келганлиги боис мисрликлар уни “сариқ вабо”, ёки “сариқ ўлим” деб ҳам аташган.
давоми бор...
Рустам Қиличев