1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Коронавирус касаллари қаерларда бўлганини ифодаловни дастур ишга тушди

7-04-2020, 10:46 398 Ўқиш режими + -
Коронавирус касаллари қаерларда бўлганини ифодаловни дастур ишга тушди

Эндиликда каронавирусга чалинган беморлар шифохонага келишидан олдин юртимизнинг қайси ҳудудларида бўлганини билиш мумкин. Бу орқали ҳар бир киши ўша жойларга боргани ёки улар билан мулоқот эҳтимолини аниқласа бўлади.
Янги хизмат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19 бўйича расмий сайтида йўлга қўйилди. Унда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин.
Мазкур харита орқали “Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути” тугмасини босиб, беморларнинг шифохонага келишдан аввал қаерларда бўлганини кўриш мумкин.
“Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!”, – дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба:Муслим.уз