1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“БУРҲОНИДДИН” МАСЖИДИ

7-04-2020, 20:11 615 Ўқиш режими + -
  
                                       “БУРҲОНИДДИН”  МАСЖИДИ
 
“Бурҳониддин” масжиди Қарши туман Кожор қишлоғида жойлашган. Кожор қишлоғи Қарши туманидаги қадимий қишлоқлардандир.  У вилоят маркази Қарши шаҳридан 18 км ғарб томондадир.  Кожар қишлоғида 5670 киши истиқомат қилади.  
     
Таниқли топономик олим Т. Нафасов Кожар қишлоғининг номи ҳақида: “Кожар-Қарши туманидаги қишлоқ. Қадимий қишлоқлиги тарихий, жўғрофий асарларда қайд қилинган. Ўрни Нахшабдан икки фарсах масофада бўлган. Самъоний, Ёқут асарларида бу ҳақда маълумот бор. Марказий Осиёнинг қадимий қабилаларидан бири-кожар. Қабила эса тотем бўлган мавжудот номи билан аталган. Туркий тилларда қачир/қачур-бургутнинг бир тури, баҳайбат қуш. Қуш номи-тотем номи-қабила номи-қишлоқ номи босқичини ўтаган. Аҳолисининг этник таркибига кўра қишлоқ номланган[1]” деб ёзади. 
 
Кожор қишлоғини кўҳна Насаф қишлоқларидан бири бўлиб. бу ерда машҳур имомлар ва олимлар етишиб чиққан. Ас-Самъонийнинг “ ал-Ансоб” асаридаги “ Насафийлар олимлар” бўлимида шундай дейилади: “   Ал-Кожарий Кожар - Насафдан нкки «фарсах узоқликдаги   қишлоқ.  Бу    қишлоқдан   кўп   муҳаддислар,   олимлар    ва имомлар етишиб чикқанлар”. Улардан Абу Аҳмад Муҳаммад ибни Жаъфар ал-Кожарий, Абу Салама Аҳмад ибни Муҳммад ал-Кожарийларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Масжиднинг номи Кожар қишлоғидан етишиб чиққан уламо Бурхониддин деган кишининг номи билан аталади. “Бурхониддин” масжидининг биноси 2013 йилда янгидан қурилди. Масжиднинг тарҳи тўртбурчак, 8Х8 метрни ташкил қилади.  Масжидда фуқаролар ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд.
1998 йилда “Бурхониддин” масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман қайта рўйхатга олинди.
Ҳозирги кунда “Бурхониддин” масжиди фуқароларнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида хизмат қилиб келаяпти. 
 
Р. Акбаров.  
 
 
[1] Нафасов. Т.Қашқадарё қишлоқномаси.Т. “Муҳаррир” нашриёти. 2009. 146-бет.