1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ГУМБАЗ” МАСЖИДИ

7-04-2020, 20:14 919 Ўқиш режими + -
  
                                          
“ГУМБАЗ” МАСЖИДИ

 
        “Гумбаз”масжиди Қарши тумани Лаганди қишлоғида жойлашган. Маълумки, Лаганди қишлоғи Қарши туман маркази Бешкент шаҳридан  12 км узоқ масофада жойлашган. У Қорақуччи, Хушвақт, Талликурон, Навқот қишлоқлари ва Касби туман ҳудуди билан чегарадош. Лаганди қишлоғида 3950 киши истиқомат қилади.   
       Лаганди қишлоғи ҳақида топономик олим Т. Нафасов:  “ Лаганди-Қарши тумандаги қишлоқ. Баъзилар лаганди (хонга лаганда таом (тилло) олиб чиққан эмиш) сўзининг ўзгаргани дейди. Қадимги эроний тилларга оид ном бўлиб, яғноб тилида  лакка –майдон; даладаги участка, ди-диз-қўрғон, қалъа. –н(ин-ан-он) аффикси мавжудлик, хосликни билдирган: лакка+н+диз-майдондаги қўрғон,даштдаги қалъа, дала жойдаги овул. Қадимги Нахшаб, Ғубдин ва Бешкент атрофидаги қишлоқларга қиёсланган[1]” - деб ёзади.
              “Гумбаз”масжиди Қарши туманидаги тарихий-меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Масжидга “Гумбаз” деб ном берилишига сабаб, унинг томи битта гумбаз шаклида ёпилганидир. Масжид гумбазининг ички тарафи 4 метр 80 сантиметрни ташкил қилади. Масжиднинг гумбази   масжид деворларига тирсак усулида қўндирилган. Масжид мурабба тарҳли бўлиб, унинг бўйи ва эни 6 метр-у 80 сантиметрдан ташкил топган.  Масжиднинг ички баландлиги 7 метр 30 сантиметрни ташкил қилади. Масжиднинг тўртта икки табақали эшиги,  ёруғлик ва шамол кирадиган туйнуги бор. Умуман олганда масжид биносининг қурилиш лойиҳаси Қарши тумани Мирмирон қишлоғидаги “Мирмирон” масжиди лойиҳасига ўхшайди.    
“Гумбаз” масжиди бир неча мартаба халқ томонидан таъмирланди. Масжидда таҳорат олиш учун таҳоратхона мавжуд бўлиб, унда барча шароитлар бор. 
“Гумбаз” масжиди 1998 йили Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинган.
“Гумбаз” масжиди халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида хизмат қилиб келмоқда. 

Р. Акбаров. 
 
 
[1] Нафасов. Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати. Т. Ўқитувчи нашриёти. 1988. 107-бет.