1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚАБР УСТИДА ЎТИРИШ ЖОИЗМАСЛИГИ.

8-04-2020, 11:33 610 Ўқиш режими + -

Қабр  устида ўтириш жоизмаслиги.

 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
       Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн, воссалату вассаламу ъала расулиҳи Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! Аммо баъд:
Биз дунё ҳаётида истиқомат қилар эканмиз, ҳаётимиз хохлаймизми-йўқми бир кун интихосига етиши бор. Дунёдан ўтиб кетган яқинларимизнинг руҳини шод  этиб тиловат қилишимиз, қабрларини озода қилиб қўйишимиз биз тирикларнинг бўйнидаги вазифадир. Уй-жойимизни безатиш учун қанчалар маблағ сарфлаймиз-у, аммо оламдан ўтган яқин қариндошларимизнинг  қабри тикон босиб қаровсиз бўлиб ётади. 
Афсуски бу ачинарли ҳолат! Жаноза намози пайтида бутун бир бошли оламон қабристонга кириб келишади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, айрим одамлар билиб-билмасдан қабрларни босиши, унинг устига ўтириб олишлари мумкин. Муқаддас динимиз бу номақбул ишдан қаттиқ қайтаради. Бу ҳақда хадисда шундай дейилган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бирингизнинг бир чўғ устига ўтириб, кийими титилиб, терисигача етиб бориши унинг учун қабрга ўтирганидан яхшидир». Имом Муслим ривояти.
  Шундай экан, ўзимизнинг бу хатойимизни тузатиб олайлик. Оёғимиз тагида турган эски қабрда ҳам бир инсон ётибди. Инсон боласи   дунёдан ўтса ҳам, тупроқ бўлиб кетса ҳам у хор қилинмайди.
Қабрларни босиш, устига ўтириш динимиз таъқиқлаган амал хисобаланди. Бу номақбул амални қилиб гуноҳи азим орттиришдан ўзимизни сақлайлик!
 

Одил Жабборов,
“Мусофир ота” жомеъ масжиди имом хатиби.