1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Миллатлар ва конфессиялараро муносабатлар -мамлакат барқарорлигининг гарови

18-12-2019, 18:11 1 359 Ўқиш режими + -

Миллатлар ва конфессиялараро муносабатлар -мамлакат барқарорлигининг гарови

                 Дарҳақиқат, мамлакатимиз кўп миллатли мамлакатдир. Шу жиҳатдан мамлакатимизда миллатлар ва конфессияаро муносабатлар муҳим аҳамият касб қилади. Буни Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари тинч ва фаровон истиқомат қилиб келаётганлигидан яққол билишимиз мумкин. Мамлакатимиз қонунларида ҳар бир фуқаро миллати, ирқи, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар қонун олдида тенглиги, сиёсий-иқтисодий, ижтимоий- маънавий ва ҳаттоки диний соҳаларда ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир хил эканлиги таъминланган. Ўзбекистон Республикасида 7 хил тилда таълим берилиши, Республикамизда Миллий маданий марказлар 100 дан ортиқлиги, Республика “Байналминал” маданият маркази фаолият юритаётгани, барча миллат ва элат вакиллари ўзларининг миллий байрам ва анъаналарини шоду-хуррамлик билан нишонлаб келаётгани ва бошқа кўплаб ютуқлар мамлакатимизда миллатлараро муносатларнинг яхши йўлга қўйилгани нишонасидир. 

 Мамлакатимизда 16 та диний конфессиялар бор. Бу диний конфессиялар ўзарор яхши муносабатда иш олиб бормоқдалар. Маълумки,  конфессия – лотинча сўз бўлиб “ эътироф этиш, тан олиш ” деган маъноларни билдиради.  Конфессиялар – Ўзбекистон Республикаси Канституциясининг 31- моддаси асосида ва Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва Диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонунга мувофиқ фаолият юритувчи диний жамоалардир. Давлат ва дин ўртасидаги муносабатларни ёки динларнинг ўзаро муносабатларини Ўзбекистон Республикаси канституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва Диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонунлар  ва бошқа норматив қонунлар билан тартибга солиниб турилади. Бу соҳадаги барча ҳаракатлар ва мақсадлар мамлакатимизнинг бошқа соҳалари каби Халқ фаровонлиги ва давлат манфаатларига қаратилган. Мамлакатимизда 16 та диний конфессиялар тинч ва фаровон фаолият юритиб келмоқда. Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида дини, ирқи, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барча фуқаролар баҳамжиҳат бўлиб хизмат қилишмоқда. Қайси дин ёки миллат вакили бўлишига қарамай ўзаро ижтимоий алоқалар мустаҳкам бўлиб келмоқда. Масалан жамоат транспортларидан фойдаланиш, савдо-сотиқ алоқалари, меҳнат қилиш, бир маҳаллада истиқомат қилиш борингки ҳаётимизнинг барча соҳаларида ҳеч қандай миллатчиликка ёки диний айирмачиликка йўл қўйилмайди. Ҳеч бир фуқарони бирор бир динга мажбурлаш ёки бирор бир диндан қайтаришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ва бу ҳаётимиз жараёнида айни ҳақиқат эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Мана шу ютуқларимиз барчаси мамалакатимизда одилона сиёсат олиб борилишидан даракдир. Бунга Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев БМТ Бош Ансамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқларида:” Биз муқаддас диминизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатидабеҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни  асраб-авайлашга даъват этади” деган эдилар.

                Дарҳақиқат, халқларнинг фаравон ҳаёт кечиришлари, юртларнинг обод бўлиши учун энг аввало тинчлик бўлиши зарур. Тинчликнинг барқарор бўлиши кўп жиҳатдан миллатлараро муносабатларнинг мустаҳкам бўлишига боғлиқдир. Аллоҳ таоло "Эй имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз..." дейди, (Бақара" сурасининг 208-оят). Тафсир китобларида ояти каримадаги "ёппасига" сўзи бир томондан барча инсонларнинг бирлашган ҳолда тинчлик йўлини тутишлари лозимлигини, иккинчи томондан эса, тинчликни барқарор этиш учун қандай йўл билан бўлса ҳам ҳисса қўшиш зарурлиги тўғрисида айтилган. 

              Албатта, кўп миллатли халқимизнинг бирдамлиги, жипслиги мамлакатимизнинг энг асосий бойлгидир. Бу ҳақда Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев: “ Янада огоҳ ва сергак бўлиш, энг асосий бойлигимиз бўлган ва биз ҳақли равишда фахрланадиган кўп миллатли халқимизнинг  бирдамлиги ва жипслигини кўз қорачиғидек асраш  ҳамда янада мустаҳкамлаш Ўзбекистон ўз ватани, деб биладиган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир”.                           

                   Мамлакатимиздаги миллатлар ва конфессиялараро муносабатлар халқимиз тинчлигининг гаровидир. Тинчлигимиз гарови бўлган миллатлар ва конфессиялараро муносабатларни сақлаш ва уни янада мустаҳкам бўлиши учун ҳар биримиз масъулмиз. 

                                            Қарши туман “ Акбар халифа эшон ибн Мухтор”  

масжиди  имом хатиби:                                                                        Руҳиддин Акбаров.