1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ХОЖИ ХИЗИР” МАСЖИДИ

8-04-2020, 14:43 562 Ўқиш режими + -
                                   
  
“ХОЖИ ХИЗИР” МАСЖИДИ
         
     “Хожи Хизир” масжиди Қарши тумани Хожи Хидир қишлоғида жойлашган.   Ҳожихидир қишлоғи Қарши туман маркази Бешкент шаҳридан 2 км узоқликда жойлашган. У  Қипчоқ, Батош, Яккаёғоч, қишлоқлари билан чегарадош. Ҳожихидир қишлоғида 2510 аҳоли яшайди. 
     Қишлоқнинг номи ҳақида Т.Нафасов: “Ҳожихидир-Қарши туманидаги қишлоқ. Таркиби: ҳожи+Хидир. Ҳожи(арабча)-Каъбани зиёрат қилган одам, ҳаж амалини бажарувчи киши. Кишилар исмига қўшиб айтилган, унвон номи. Хидир(арабча)-киши исми. Диний ривоятга кўра, афсонавий пайғамбарнинг исми, Хўжаи Хизир, Хизир ҳам дейишган. Йўлдан адашганларга , йўл топалмаётганларга, нажот иставчиларга нажот йўлини кўрсатувчи афсонавий илоҳий раҳнома шахс тимсолида тасаввур қилинган. Ҳожихидир-ҳаж амалини бажарган ва Хидир исмига ҳожи қўшиб айтилган киши, у киши томонидан дастлаб уй, ҳовли, қўрғон қурилиб қишлоқ бунёд бўлишига асос солган[1]” деб ёзади. Қишлоқнинг номи асосида масжидга “Хожи Хизир” номи берилган. 
“Хожи Хизир” масжид биноси 2012  йилда халқ ҳашари билан қуриб битказилди. Масжид томи бир гумбаз усулида ёпилган. Масжиднинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, у 18Х11 метрни ташкил қилади. Масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар бор. Масжид таҳоратхонаси замонавий усул қурилган бўлиб, ибодатга келувчиларнинг таҳорат олишлари учун ҳамма шароит мавжуд. 
2007 йилда “Хожи Хизир” масжиди Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган.
Ҳозирги пайтда “Хожи Хизир” масжиди фуқароларнинг диний эҳтиёжларини қондииш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 

[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 415-бет.