1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«МУЛЛА ЮСУФ» МАСЖИДИ

8-04-2020, 14:44 722 Ўқиш режими + -
                         

 «МУЛЛА ЮСУФ» МАСЖИДИ

«Мулла Юсуф» масжиди Қарши тумани Чоргумбаз қишлоғи жойлашган. Чоргумбаз қишлоғи Қарши шаҳри атрофидаги қишлоқлардандир. Чоргумбаз қишлоғининг номини Т. Нафасов: “Чоргумбаз-Қарши туманидаги қишлоқ. Таркиби: чор+гумбаз-(форс тили). Чор-чаҳор (тўрт, тўртта) сўзининг қисқарган, ўзгарган шакли. Гумбаз-эроний тиллардаги гунбад\ гунбаз сўзининг ўзбекча талаффуз ва имловий шакли. Гумбаз-бинонинг қубба шаклидаги уст қисми. Мачит, даҳма, мозор, гўрхоналарнинг устида айлана шакл қуббали гумбаз қилинган. Битта иморатга тўртта гумбаз бўлганлиги учун чаҳор+гунбаз-чоргумбаз-чоргумбаз (даҳма,мачит) дейилган. Сўнгги даврда атрофидаги қишлоқ ҳам чоргумбаз номи билан юритилган[1]”деб изоҳлайди.  Шу қишлоқда 1997 йили халқ ҳашари билан масжид биноси қурилди. Бу масжидга шу қишлоқда яшаган  мулла Юсуфбобонинг номи берилди.  
 “Мулла Юсуф” масжидининг тарҳи тўтрбурчак ҳолда бўлиб, у 8Х8 метрни ташкил қилади. Масжиднинг том қисми гумбаз шаклида ёпилган. Масжидда фуқароларнинг ибодати учун барча шароитлар мавжуд.
“ Мулла Юсуф” масжиди 1998 йилда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинган. 
Ҳозирги кунда “ Мулла Юсуф” масжиди Чоргумбаз, Тахтапул ва Янгибоғ қишлоқлари фуқароларининг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида хизмат қилиб келмоқда.
  
 
Р. Акбаров.
 
[1]Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 310-бет.