“ ФОЗИЛ ОТА” МАСЖИДИ
1392
8-04-2020, 14:46
542
Ўқиш режими
+
-
“ФОЗИЛ ОТА” МАСЖИДИ
“Фозил ота” масжиди Қарши тумани Пистакент қишлоғида жойлашган. Пистакент қишлоғи Қарши туман маркази Бешкент шаҳридан 26 км узоқликда жойлашган. У Тўқманғит, Зағза қишлоқлари билан чегарадош бўлган қишлоқдир.
Қишлоқнинг номини Т.Нафасов: “Пистакент-Қарши туманидаги қишлоқ. Пистакент ( қадимий ўтроқ халқ қишлоғи). Таркиби: писта+кент (форс тили). Сўғд. Кент-қишлоқ, пистакент- писта дарахти ўсган жойдаги қишлоқ[1]” деб изоҳлайди. Пистакент қишлоғида чой савдоси билан шуғулланган Фозил ота деган бой киши бўлган. У киши қишлоқнинг ободончилик ишларига катта эътибор беради. Хусусан, қишлоқдаги масжид биносини қайта қурган. Шу туфайли масжидга унинг номи берилди. “Фозил ота” масжиди тарихий обида ҳисобланади.
Масжиднинг тарҳи тўртбурчак шаклида бўлиб, у 8Х8 метрни ташкил қилади. Масжид қурилишида асосан ёғоч кўп ишлатилган бўлиб, масжид томи масжид ичидаги устунга суяниб туради. Масжид атрофи айвон қилинган.
“Фозил ота” масжидида фуқаролар ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд.
2000 йилда “Фозил ота” масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинган.
Ҳозирги пайтда “Фозил ота” масжиди фуқароларнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида хизмат қилиб келмоқда.
Р. Акбаров.
[1] Нафасов. Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати. Т. “Ўқитувчи” нашриёти. 1988. 156-бет.