“ФАЙЗИОБОД” МАСЖИДИ
1394
8-04-2020, 14:52
570
Ўқиш режими
+
-
“ФАЙЗИОБОД” МАСЖИДИ
“Файзиобод” масжиди Қарши тумани файзиобод қишлоғида жойлашган. Файзиобод қишлоғи Қарши туман маркази Бешкент шаҳридан 12 км узоқ масофада жойлашган. Файзиобод қишоғида 5200 киши истиқомат қилади.
Қишлоқнинг номини Т.Нафасов: “ Файзиобод-Қарши тумани шаҳарча (2009) , Файзиобод тарзида ёзилиши ва талаффуз қилиш ҳоллари ҳам йўқ эмас. Таркиби: файз обод. обод ( форс тили)сўзининг Мовороуннаҳр ҳудудида, Эронда киши исмларига қўшилиб қишлоқ номлари ҳосил қилиш 9-асрдан бошланган. Шу ижтимоий, инсоний анъанага кўра файз исмига обод сўзи қўшилиб Файобод қишлоқ номи яралган. Файз (арабча)-ёқимли, мулойим, жозибали, чиройли, кўркам, саховат, обод- янгидан қурилган. Қўрғон, чўлда ташкил қилинган қишлоқ[1]” деб изоҳлайди. Маълумки, Бухоро амири Абдуллахон замонида Қарши атрофидаги қишлоқларга ариқ қазишга эътибор берилади. Шу пайтда қазилган ариқлардан бири Файзиобод ариғидир. Бу ариқ қазилишига Касби хўжаларидан бўлган Файзихон (Шоҳфайзхон) деган киши бошчилик қилади. Бу ариқ туфайли Қарши атрофидаги ерлар обод бўлади. Қишлоқнинг номи асосида масжидга ҳам “Файзиобод” деб ном берилган.
“Файзиобод” масжиди Мустақилликнинг дастлабли йилларидаёқ таъмирланди. Масжидда фуқароларнинг ибодати учун барча шароитлар бор.
1998-йилда “Файзиобод” масжиди Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан расман руйхатга олинган.
Ҳозирги кунда “ Файзобод” жомеъ масжиди фуқароларнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 266-бет.