“ЖУМАБОЗОР” МАСЖИДИ
1395
8-04-2020, 16:25
534
Ўқиш режими
+
-
“ЖУМАБОЗОР” МАСЖИДИ
“Жумабозор” масжиди Қарши тумани Жумабозор қишлоғида жойлашган. Жумабозор қишлоғи Қарши туман маркази Бешкент шаҳридан 22 км узоқликдадир. Жумабозор қишлоғида 35 хўжалик, бўлиб аҳолиси 200 кишини ташкил қилади.Қишлоқнинг номини Т.Нафасов: “ Қарши туманидаги қишлоқ. Таркиби: жумъа (а)+бозор (форс тили). Жумъа ҳафтанинг бешинчи куни, маълум бир ҳудуддаги аҳоли жам бўлиб намоз ўқиладиган кун. Бозор-савдо қилинадиган жой. Ҳафтанинг бешинчи куни халқ йиғилиб савдо-сотиқ қилинадиган жой (қишлоқ)-Жумабозор[1] ” деб изоҳлайди. Қишлоқнинг номи асосида масжидга “Жумабозор” деган ном берилган.
Қишлоқ кексаларнинг айтишича, “Жумабозор” масжидининг биноси ўтган уч авлод вакиллари томонидан курилган. Маълум бўлишича, қишлоқда яшаган Мўминхон раҳнамолигида масжиднинг биноси ҳижрий қамарий йилнинг 1299-1300 йиллар (Милодий 1882-83 ) да курилади. Мўминхон вафотидан сўнг у кишининг фарзанди Кувватхон ушбу масжиднинг ободонлиги билан шуғулланади. Қувватхоннинг фарзанди Жўрахўжа томонидан 1910-1920 йилларда мазкур масжид бутунлай кайта курилади.
“Жумабозор” масжиднинг тарҳи тўртбурчак шаклида бщлиб, у 7Х7 метрни ташкил қилади. Масжиднинг томи гумбаз шаклида ёпилган. Масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шроитлар мавжуд.
“Жумабозор” масжиди Ўзбекистон Адлия вазиргиги томонидан 1998 йилда расман рўйхатга олинган.
Ҳозирги кунда “Жумабозор” масжиди Жумабозор, Поштон, Балхи қишлоғи аҳолисининг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Р. Акбаров.
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 114-бет.