Сохта салафийликка муносабат
1404
9-04-2020, 17:18
722
Ўқиш режими
+
-
Сохта салафийликка муносабат
Ҳозирги пайтда жаҳонда рўй бераётган, бутун мусулмон оламини ташвиш ва хавотирга солган мудҳиш воқеа ва ҳодисалар замирида муқаддас динимиз моҳиятини тўғри тушунмаслик, уни муайян мақсадларга эришиш йўлида хато талқин қилиш каби салбий ҳолатлар мавжуд. Айниқса, кейинги йилларда ер юзининг кўпгина минтақаларида, асосан, яқин Шарқ, араб мамлакатлари, Афғонистон, Сурия, Ироқ ва бошқа давлатларда юз бераётган нохуш воқеалар, айниқса, муқаддас Ислом дини номидан амалга оширилаётган хунрезлик, террорчилик ҳаракатлари дунё аҳлини бефарқ қолдирмаяпти.
Ислом дунёси, шу жумладан, бизнинг юртимиз уламолари ҳам инсонийлик ва Ислом ақидаларига зид бузғунчи ташвиқотларга қарши ўзларини раддияларини эълон қилмоқдалар.
Ўрта асрларда турли адашган фирқа ва оқим вакиллари ислом фиқҳининг асосий манбалари – Қурьон, суннат, ижмо ва қиёсга юзаки қараб, ўз мақсадлари йўлида фойдалана бошлаганлар. Улардан бири сохта салафийлик оқими тарафдорларидир.
Сохта салафийлик тарафдорлари Ислом динининг ҳар бир замон ва маконга мослашувини тан олмайдилар. Шу боис XIV асрдан буён Ислом динининг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатвога қарши чиқадилар.
Сохта салафийлар аҳли сунна ва жамоани тўрт фиқҳи мазҳабига эргашмайди.
Сохта салафийлар ўз ғояларини ёйишда ёшларга “халифалик”, “жиҳод”, “шаҳидлик” ғояларини сингдириш орқали “жамоа” - ларни тузишга асосий эьтиборини қаратмоқда.
Шу йўл билан бугунги кунда давлатларнинг демократик тамойилларини қоралаш, инкор қилиш ҳамда давлат тўнтаришини амалга ошириш орқали ҳокимиятни қўлга киритиш ва халифаликка асосланган тузумни ўрнатиш жиҳодчи салафийларнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Бугунги мураккаб ва таҳликали замонда ютуқларимизни кўра олмасдан, осуда ҳаётимизни издан чиқаришга уринаётган шу каби ёвуз кучларга қарши ҳамжиҳатликда курашишимиз ҳар биримизни олдимиздаги муҳим вазифадир.
Бугунги кунда адашган оқимлар “такфир”, “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳид”, “халифалик” каби тушинчаларини интернет сайтларда ғаразли мақсадларда талқин этмоқдалар.
Аслида , динимиз таълимотларида ўзини- ўзи ўлдириш , айниқса, ўзини портлатиб юбориш, гарчи, нияти дин йўлида деб эълон қилинса ҳам, шаҳид деб ҳисобланмай, балки “ўз жонига суиқасд” деб ҳисобланади. Қурон ва ҳадисларда эса ўзини ўлдириш қатъиян ман этилган. Пайғамбар алайҳиссалом ҳатто жанг вақтида ҳам ўзини ўлдиришни ман қилганлар. Ислом таълимотига кўра , террорчилар ҳам ўзларининг ва ҳам бегуноҳ одамларнинг умрига зомин бўлганлари учун оғир гуноҳга ботиб, охиратда бу ҳақида ҳисоб китоб қилинадилар.
Нуриддин Валиев
Китоб туман “Ҳазрати Али”
жомеъ масжиди имом хатиби: