“Наво”масжиди
1416
10-04-2020, 14:23
1 180
Ўқиш режими
+
-
“Наво”масжиди
“Наво” масжиди Қарши шаҳар Наво маҳаллаcи Гунгон кўчаси 4 уйда жойлашган. Масжиднинг “Наво” деб аталишига сабаб, унинг Наво маҳалласида жойлашганидир. Маҳалланинг номидан келиб чиқиб масжидга “Наво” деб ном берилган. Наво маҳалласининг номини келиб чиқиши ҳақида топономик олим т. Нафасов: “Нова-Қарши шаҳардаги маҳалла. Тоғли туманлар аҳолиси нутқида нова-тошни тарошлаб ёки ёғочни йўниб, ичини ковак қилиб ўйиб қилинган оқар сув йўли. Қарши шаҳри ва теварагидаги қишлоқлар аҳолиси нутқида нова-новнинг каттароғи. Суғориш ёки сувни бир жойдан иккинчи жойга ўтказиш мақсадида ясалган ёғоч, метал, сопол орқали ўтказилган ариқ, сув йўли. Қадимда Қарши шаҳар қўрғонининг ичи сувга тўлдирилган ҳандақ билан қуршалган. Файзиобод йўналишидаги Жуйбор ариғидан ҳандаққа сув оқиб келинган. Шаҳарнинг кўпгина маҳаллаларида сувлар нова орқали бир нуқтадан бошқа нуқтага ўтказилган. Нова-ўтмишда ёғоч, тахта, сопол қувур орқали сув оқизилган йўлак(ўзан), мослама. Ана шундай мослама бўлган жойни нова, Новагузар деб аташган[1]” дейилади.
Наво масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, у 30Х40 метрни ташкил қилади. Масжиднинг томи бир гумбазли усулда ёпилган. Масжиднинг атрофи деворлар билан ўралган бўлиб, икки катта дарвозаси бор.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида масжид биноси халқ ҳашари билан таъмирланиб, фаолият кўрсатишни бошлаган эди. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Муҳаррир нашриёти. 2009. 181-182-бетлар.