1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ҚУНДУЗАК" МАСЖИДИ

13-04-2020, 11:23 487 Ўқиш режими + -
                                     

"ҚУНДУЗАК"  МАСЖИДИ

 
“Қундузак” масжиди Шаҳрисабз шаҳар Кулоллик маҳалласи Кулоллик кўчаси 157 уйда жойлашган. Кулоллик   маҳалласида 3745 киши истиқомат қилади. Кулоллик маҳалласи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида : “ Кулоллик- Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла.  Кулол, Кулолон, Кулолгузар, Кулолкўча каби жой номлари шаҳарларда бир неча. Таркиби: кулол+лик. Кулол (форс тили) –лой (гил) дан уй-рўзғор буюмлари, қурилиш ашёлари тайёрлайдиган ҳунарманд. Кулоллик-қадимий шаҳарлар аҳолисининг азалий ҳунари, касб-кори.  9-асрдан бошлаб Ўзбекистонда кулоллик кенг тарқалган ва ривож топган.   Кулоллик-кулоллар ишлайдиган, яшайдиган ва лойдан турли буюмлар тайёрланган гузар (жой).[1]” дейилади.  Кулоллик   маҳалласидаги кишиларнинг айтишларича, қадимда маҳалла масжиди олдида ҳовуз бўлиб,  унда сув ҳайвони қундуз ва ҳавуз атрофида қундузнинг инлари бўлган. Ҳовузида қундуз ва унинг ини борлигини ҳисобга олган аҳоли уни “Қундузак” деб   атаган. Шу атамадан келиб чиқиб масжидга “Қундузак” номи берилган. 
 . “Қундузак” масжидининг дастлабки биноси 1913 йилда қурилган.  Масжид хонақасининг тарҳи  тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни билан бўйи 8Х8 метрни ташкил қилади. 
 Масжид томи текис ёпилган. Масжид атрофида  айвонлар бор. Айвонида олтита ўймакорлик устунлар бор. Масжид девори синчли. Масжиднинг   икки табақали тўққизта эшиклар ва улар тепасида ёруғлик ва ҳаво кирадиган туйнуклари  бор. Масжид ўртасида устун бор. Масжиднинг шипи ўймакорлик санъати хос усулда безтилган. Масжид ҳовлиси 40Х 30 метрни ташкил қилади.
 Мустақилликнинг дастлабки йилларида  масжид биноси халқ ҳашари билан қайта таъмирланди. 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.  
2017 йилда масжид қайтадан таъмирланди ва унинг таҳоратхонаси қайтадан замонавий усулда янгидан қурилди. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келаяпти.  
 
Р. Акбаров.                           
[1] Нафсов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  148-бет.