Темир интизом ва юксак масъулият! Президентимиз мурожаатларига муносабат
1431
13-04-2020, 12:50
557
Ўқиш режими
+
-
Темир интизом ва юксак масъулият!
Президентимиз мурожаатларига муносабат
Дунё миқёсида тарқалган коронавирус Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Халқимиз мураккаб синовли даврни бошидан кечирмоқда.
Бу фалокатдан қутилиш учун барча сабабларни ушлаган ҳолда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, сабр бардошли ҳамда интизомли бўлмоқ шартдир.
Муҳтарам Юрбошимизнинг халқимизга қилган мурожаатларини она сифатида юксак ҳаяжон билан тингладим. Бу гапларнинг ортида юрт бугуни ва эртаси тўғрисида қайғуриш бор. Ҳар бир инсон, айниқса, фарзандларимизга бўлган ғамхўрликлари кўнглимни тоғдай кўтарди.
Барчамизга маьлумки, Ислом дини поклик асосига қурилган бўлиб, инсон ҳам маьнан, ҳам жисмонан пок ва озода бўлишини талаб этади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом умматларини 3 нарсадан сақланишга буюрганлар: ожизлик, қўрқоқлик ва дангасалик. Ҳар бир ақли бор одам ўз ҳолатини текшириб туриши, ўз замонаси талабини тўлиқ англаши керак.
Ҳурматли онахонлар, опа-сингиллар, шу кеча-кундуздаги қийинчиликлар вақтинчалик эканини каттаю-кичик ҳаммамиз бирдек англаб, сабр бардошли бўлайлик. Барчамиз ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилсак, Муҳтарам Президентимизнинг “Темир интизом ва юксак масъулият” деган сўзларига риоя қилсак бу синовли кунлар ҳам, иншааллоҳ, тез кунларда ортда қолгай. Албатта бир қийинчилик билан икки енгиллик бордир!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз муборак ҳадисларида айтганларидек "Барча амаллар ниятга қараб бўлади". Дарҳақиқат, пок ниятлар билан бошлаган хайрли ишлар, албатта ижобат бўлади! Аллоҳнинг ўзи Муҳтарам Юртбошимизнинг олиб бораётган барча хайрли ишларига мададкор бўлсин! Бу хасталикларни тез кунларда кўтарсин, беморларимизга шифои комил берсин!
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакилининг хотин
қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Шоира Каромова