1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тошкент метрополитени қурилишидаги фожиада ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига ҳамдарлик

19-12-2019, 16:09 583 Ўқиш режими + -

2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида қурбон бўлган қашқадарёлик марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириш мақсадида вилоят ҳокимлиги масъуллари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда вилоят бош имом-хатиби Р.Усмонов домла уларнинг хонадонларига ташриф буюришди. 
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби бошчилигида имом-хатиблар дафн маросимларига қатнашиб, уни ўтказилишида бош-қош бўлишди. 
Мазкур жаноза тадбирларида марҳумнинг яқинлари ҳамда йиғилганларга инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмаслиги, муқаддас динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши, ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб вафот этса, шаҳидлик мақомини топиши таъкидланганлиги етказилиб, ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига дуолар қилиниб, мағфират сўралди ва яқинларига тасалли берилиб, уларга ҳукуматимиз томонидан кўрсатилган моддий ва маънавий кўмакларнинг аҳамияти ҳақида гапирилди. 
Аллоҳ таолодан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини илтижо қилиб сўраймиз. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларининг мусибатларига шерик эканимизни билдирган ҳолда сабру жамил тилаймиз!


ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги ахборот хизмати.