1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"МОЛИК АШТАР" МАСЖИДИ

14-04-2020, 09:57 745 Ўқиш режими + -
 
                                      "МОЛИК АШТАР"  МАСЖИДИ
 
“ Молик Аштар” масжиди Шаҳрисабз шаҳар Зингирон  маҳалласида жойлашган.
Зингирон маҳалласи ҳақида “ Қашқадарё қишлоқномаси ” китобида: “ Зингирон-Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла.  Зингирон, Зингарон-бир номнинг товуш шакллари. Таркиби: зин+гар+он ( форс тили ). Зин-миниш ёки юк ортиш учун оёқ-улов вазифасида фойдаланиладиган ҳайвонлар (эшак, от) устига қўйиладиган эгар.  -гар қўшимчаси –кор қўшимчасининг товуш ўзгарган шакли; заргар, мисгар.  Маъноси-ишловчи,  иш бажарувчи (одам), -он қўшимчаси кўплик,  жамлик маъносини билдиради.  Зингарон/ зингирон-оёқ-улов ҳайвонлар учун эгар, жабдуқ, тўқим ва шунга ўхшаш жиҳозлар, афзаллар таёрловчи (шахслар). Зингирон, Зингарон-эгар ва шунга ўхшаш афзорлар тайёрловчи ҳунармандларнинг маҳалласи ( гузари, қишлоғи) [1] ” дейилади.  
 Халқ томонидан масжид “Молики аштар” деб айтилишидан келиб чиқиб масжидга “Молики аштар” деб ном берилган. Бизнинг фикримизча, айрим манбаларда учрайдиган “Молики Аждар” ва масжиднинг номи “ Молики аштар” аслида, бир кишига нисбатан ишлатиладиган атамалардир. “Молики Аждар”, “Молики аштар” атамаси “жасоратли саркарда”  номи билан боғлиқ.          
 “ Молики Аштар”  масжиди Шаҳрисабз шаҳридаги қадимий-тарихий обида ҳисобланади.   Маълумотларга қараганда,  “ Молики Аштар” масжидининг биноси 1904 йилда қайта қурилади.  Масжиднинг тарҳи мураббо шаклида бўлиб, унинг ўлчами  10 Х 10 метрни ташкил қилади. Масжид бир гумбаз усулда ёпилган.  Масжид биносининг гумбази равоқли елканлар шаклидаги саккиз қиррали асосга суянади.  Масжиднинг  кириш қисми пештоқли.  Пештоқининг   равоқи ичида битиклар мавжуд. Масжид олдида мезонаси ва ҳовузи бор. 
2015 йилда янги замонавий таҳоратхона қурилди. Таҳоратхонада таҳорат олиш учун барча шаритлар бор. 
 “ Молики Аштар” масжиди  2005 йилда масжид Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги  томонидан рўйхатга олинган. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд.   Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти
 


Р. Акбаров. 
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир нашриёти. 2009. 122-бет.