"ТЎРАБОЙ ОХУН" МАСЖИДИ
1442
14-04-2020, 11:22
540
Ўқиш режими
+
-
"ТЎРАБОЙ ОХУН" МАСЖИДИ
“ Тўрабой охунд ” масжиди Шаҳрисабз шаҳар Қушхона маҳалласи Меъмор кўчаси 46 уйда жойлашган. Масжид жойлашган маҳалла ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида шундай дейилади: “ Қушхона-Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла. Таркибида товуш ўзгариши юз берган: куш+хона-қушхона. Қуш+хона-қушлар (ов қушлари, ўйинчи қушлар, сайроқи қушлар, хонаки-қўлга ўргатилган қушлар)яшайдиган жой. Кушхона (форс тили)-мол сўйиладиган жой. Сўймоқ маъносидаги кушидан (форс тили) феълининг ҳозирги замон асоси-куш. Хона9форс тили)-жой, у, тевараги девор билан ўралган қўра, истеҳком. Кушхона-Қушхона-ўтмишда мол, қўй ва бошқа жониворлар сўйилиб, бозор учун ва бошқаруқ тизими учун гўшт, ёғ таёрланадиган жой [1]”. Қушхона маҳалласида 1994 йилда ҳашар йўли билан масжид қурилди. Бу масжидга шу ерда яшаган Тўрабой охунд деган зиёли кишининг номи берилди.
“Тўрабой охунд” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 7Х11 метрни ташкил қилади. масжиднинг девори синчли.
2010 йилда масжиднинг том қисми очиб таъмирланди. Масжид атрофи айвон қилинган. Масжид ҳовлиси 25Х32 метрни ташкил қилади.
2017 йилда масжид қайта таъмирланди. 2019 йилда икки қаватли қўшимча айвон қуриши бошланди. 2020 йилда масжид таҳорахонаси қайтадан таъмирланди.
" Тўрабой охунд" масжиди 1998 йилда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир .2009. 397-398-бетлар.