1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОСТОНАҚУЛ" МАСЖИДИ

17-04-2020, 14:13 402 Ўқиш режими + -
                                                                             
                                          ОСТОНАҚУЛ"  МАСЖИДИ
 
“ Остонақул ” масжиди Шаҳрисабз шаҳар Бунёдкор МФЙ Пахтакор кўчаси 20 уйда  жойлашган. Масжиднинг қурилишида бош-қош бўлган Остонақул бобонинг исми масжидга ном  сифатида берилди. 
1991-1992 йилларда Қушхона маҳалласида ҳашар йўли билан масжид қурилди.
1998 йилда " Остонақул" масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинди. 
 “ Остонақул ” масжидининг тарҳи тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни  10Х10 метрни ташкил қилади.  Масжиднинг уч томонида икки табақали учта эшик бор. Эшиклар тепасида ёруғлик тушадиган дераза қўйилган. Масжид атрофи айвон қилинган.    
2017 йилда таҳоратхона қайта қурилди.  Унда барча шароитлар бор.
Масжид ҳовлиси 25Х30 метрни ташкил қилади. Масжид ҳовлисида мевали дарахтлар бор. 
 2020 йилда масжид қайта таъмирланмоқда.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров.