1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Поклик иймон аломатидир.

17-04-2020, 17:58 400 Ўқиш режими + -

Поклик иймон аломатидир.
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ҳақиқатан ҳам ислом дини ҳар нарсадан аввал инсонни руҳий –маънавий ва жисмоний покликка даъват этади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қурони Каримда пок кишиларни хуш кўришлигини бир неча ўринларда марҳамат қилган.
Аллоҳ таоло тавба сурасида шундай марҳамат қилади: “Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир”. Шунингдек Пайғамбаримиз с.а.в ҳам ҳадисларида: “Пок бўлинглар зеро ислом покликдир” -деганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифларида эса: “Поклик кишини  иймонга чақиради иймон эса ўз соҳиби билан жаннатда биргадир” деб марҳамат қилганлар. Зеро, Аллоҳ ўзи пок зот ва банларининг ҳам пок бўлишларини хуш кўради.  Шундай экан, ислом дини ўзининг ҳар бир шиорларида кишиларни покликка ва тозаликка даъват этади.  Масалан, ислом арконларидан бири бўлмиш намозни олиб қарайлик. Намоз ўқиш учун албатта таҳорат қилмоқ, яъни, инсон ўз жисмини поклаши керак. Кийим бош, намоз ўқиладиган жой ҳам пок бўлишлиги керак. Айни вақтда таькидлаш лозимки, банда маънавий жиҳатдан ҳам пок бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Анкабут сурасининг 45-оятида шундай марҳамат қилган:  “(Эй Муҳаммад) Сизга китоб (Қуръон) дан ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни мукаммал адо этинг! Албатта намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтарур! Албатта Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир! Аллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур”-деган.
Ислом динимизнинг озодаликка катта аҳамият бериши қуйидаги ишларда яққол номоён бўлади. Таҳорат қилишнинг инсон саломатлигига жуда ҳам катта фойдалари бор. Масалан кўзни қайта-қайта ювиш Трахома касаллигидан сақлар экан. Оғиз - бурунни чайиб туриш эса гриппдан ва шунга ўхшаш юқумли касалликлардан сақлар экан. Маълум бўлишича, кўпгина микроблар инсон аъзосига тери орқали кирар экан. Шунинг учун, тиббиётда қўлларни ва бошқа аъзоларни тез- тез ювиб туришлик тавсия этилади. Бугунги кунда кенг тарқалаётган Коронавирус касаллигида ҳам мунтазам таҳоратда юриш ва аъзоларни совун билан ювиб туришлик иншааллоҳ, кони фойда бўлади.
Динимиз кўрсатмаларида мисвок ишлатиш ҳам суннат ҳисобланади. Замонамиз тиббиёт олимлари   мисвокда оғиз бўшлиғидаги микробларни ўлдириш хусусияти борлигини аниқлашган. Ваҳоланки, бу табиий тиш чёткасини ислом дини бир неча асрлар олдин ишлатишни тавсия қилган. Ҳозирги паста ва чёткалар 1800 - йилдан  ишлатила бошланган. Пайғамбаримиз с.а.в: “Ўн нарса фитратдандир” деб мисвокни, бурун чайиб юришни, ғар ғара қилишни, тирноқни олиб юришни ва панжа ораларини ювиб юришни санаб ўтганлар. Муқаддас ислом динимизда қайси нарса ҳалол деб ҳукм қилинган бўлса у инсон учун фойдалидир. Бильакс, қайси нарса ҳаром деб ҳукм қилинган бўлса ва қайси ҳайвон гўштларининг истеъмоли ҳаром қилинган бўлса, у албатта инсон учун зарарлидир.
Парвардигори олам   барчамизни ўзининг ҳақ йўлидан адаштирмасин. Бу бало-офатларни тез кунларда  бутун курраи заминдан  кўтарсин. Амин!
             
Р.    Райҳонов

Қарши шаҳар Қиличбек Қўрғонча жомеъ
масжиди  имом хатиби