1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИНСОНИЙЛИК ФАЗИЛАТИ

17-04-2020, 17:59 2 470 Ўқиш режими + -

ИНСОНИЙЛИК ФАЗИЛАТИ

 
         Инсон инсонийлик туфайли оиласида, маҳалла, эл – халқи  ўртасида ҳурмати, эътибори билан танилади. 
     Муқаддас динимизда ҳам мўмин  инсон одамларга нисбатан кундалик ҳаётда ҳожатбарор бўлиб, инсонпарварлик билан муносабатда бўлишлиги ҳақида кўрсатмалар берилган. Шу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳи алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг инсонлар ҳожатини чиқарувчи хос бандалари бор. Одамлар ҳожатлари тушган вақтда ўша бандаларидан ёрдам сўрашади. Ана ўша ҳожатбарор кишилар Аллоҳнинг азобидан омон қолувчилардир.”  дедилар.
          Буюк алломаларимиздан Абу Райҳон Беруний ҳам  “Жавоҳирот” китобида ўз ҳикматларини билдириб,  инсонийлик фазилати бўлган одамгарчилик масаласини қуйидагича таърифлайди.
          “Одамгарчилик,  яъни, мурувват  кишининг ўзи, уруғ аймоғи ва ўз аҳволига таъсир этиш билан чегараланади. Мардлик, мурувват эса ундан ҳам устун туриб, ўзидан ташқарига ҳам ўтади. Мурувватли мард киши ўзидаги ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди. Агар у одамларнинг осойишталиги деб машаққатларга чидаса, зиқналик қилмасдан, бошқаларга насиб этмай, унга ато қилинган нарсаларни бировларга берса, бундай одам ўшандай қудрат билан шуҳрат топган мард киши саналади; у ўзининг ҳалимлиги, мулойимлиги, иродаси мустаҳкамлиги, чидамлилиги, камтаринлиги туфайли, улуғворлиги билан танилиб, гарчи у шу мартаба аҳлидан бўлмаса ҳам, олий даражага кўтарилади. У насл насаб жиҳатидан эмас, балки ҳақли равишда (ўша сифатлари билан) эҳтиром қилинади.” 
       Ҳақиқатдан ҳам, буюк бобоколонимиз айтганларидек,   ҳар бир  инсон ўзида одамларга нисбатан ҳурматда бўлиши, беғубор қалбли, мурувватли бўлиб, қийинчилик даврларида сахийлик  кўрсатиш каби эзгу ишларда ўзини намоён этиши лозимдир. 
Ҳозирги кунда юртимизда Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин ҳолати эълон қилинганидан кейин саховатли инсонларимиз ҳам халқ орасида бўлиб, имконият даражасида эҳтиёжманд фуқароларга кўмаклашиб, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаб, уларни кўнгилларини кўтараяптилар  ва уларни дуоларини олмоқдалар.  Дарҳақиқат, муқаддас динимизнинг ҳам асл моҳияти шу – Ҳақ ризолиги учун халққа хизмат қилиш. Шундай фидоий, саховатли инсонларга донишмандларимиз шундай таъриф берганлар: “Билгилки, саховат мақтовга лойиқ феълдир. У инсонга сайқал берувчи безакдир. Сахийликнинг натижаси яхши номлилик, эзгулик берувчи безакдир. Сахийликнинг натижаси дўстларнинг кўпайишидир. Одамзот учун саховатдан яхшироқ ва азизроқ ёқимли сифат йўқ! 


                              Кимда гар сахийлик одати йўқдир,
                              Яхшилик кутмоқнинг ҳожати йўқдир.
                                     
       Ҳеч шубҳасиз, айнан шу даврда сахий инсонларимизни қилаётган ишлари, инсонийликнинг юксак кўринишидир.  
        Хулоса ўрнида айтамизки, мана шундай синовли кунларда ҳар биримиз бир бирларимизга далда, кўмакчи бўлиб, ҳамда моддий тамонлама қийналиб қолган эҳтиёжмандларга саҳоватлик қилиб, уларга имкон қадар ёрдам берсак, раҳбариятимиз ва шифокорларимиз тамонидан берилаётган барча кўрсатмаларга амал қилиб, уйда ўтирсак, иншааллоҳ, албатта  ижобий натижага эришамиз. 
          
Исмоилов А  


Чироқчи туман   “Турсун Болтахон”   жомеъ  
масжиди имом хатиби