НЕЪМАТГА ШУКР ҚИЛИШЛИК
1472
17-04-2020, 18:02
493
Ўқиш режими
+
-
НЕЪМАТГА ШУКР ҚИЛИШЛИК
Аллоҳ таоло бизга ато қилган неъматлар ичида буюк неъматлардан бири бўш вақтдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз с.а.в. шундай марҳамат қиладилар: “Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги бебаҳра қолишади. Сиҳат саломатлик ва бўш вақт”.
Бу неъматлардан биз унумли ва ўз вақтида фойдаланиб, ундан бебаҳра қолмаслигимиз керак. Бу икки неъматни биз мўмин мусулмонлар эртанги кунга ишончни, эзгу ва улкан савобларни қилишимиз учун берилган имконият деб тушунишимиз керак.
Коронавирусдек вабо деярли дунёни қамраб олган бугунги кунларимизда кўп мамлакатларда иқтисодий қийинчиликлар кузатилмоқда. Бу нарса бизнинг диёримиз иқтисодиётига ҳам маълум даражада таъсир ўтказаётган бўлсада, аммо Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан оилалар, айниқса кам таъминланган оилаларни моддий жиҳатдан таъминлаш изчил йўлга қўйилмоқда.
Аввалги осуда – кенгчилик давридаги имкониятлардан вақтинчалик бироз чекланиб қолаётганимизда тилимизда бўлсин, вужудимизда бўлсин, ношурлик аломатлари биз мўмин халқлардан содир бўлмаслиги лозим. Бир кунда қанча нарсага етган бўлсак, камига ҳам кўпига ҳам шукр қилишни унутмаслигимиз керак.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукр қилишлик инсоннинг гўзал фазилатидир. Бу фазилат инсонни камолотга етаклайди. Комил инсонларнинг барчалари неъматга шукр қилувчи юксак фазилатли инсонлар бўлишган. Зеро, берилган неъматга шукр қилиш неъматнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман...). (Иброҳим сураси, 7-оят).
Шу сабабли берилган неъматларга шукр қилайлик, Аллоҳ таоло барчаларимизни ўз наздида шукр қилувчи банларлари қаторида қилиб, барчаларимизни Ўз паноҳида асрасин!
Эгамберди СатторовҚарши шаҳар “Маҳаллот” жомеъ масжиди имом хатиби