"АММАҒОН" МАСЖИДИ
1473
18-04-2020, 15:05
397
Ўқиш режими
+
-
"АММАҒОН" МАСЖИДИ
“ Аммағон ” масжиди Шаҳрисабз тумани Истиқбол МФЙ сида жойлашган. “Аммағон” масжиди Шаҳрисабз шаҳридан 2 км узоқликдадир. Масжид ҳудудида яшайдиган аҳоли томонидан масжидга “Аммағон” номи берилган. “Аммағон” масжиди Мустақиллик дастлабки йилларида қурилди. 1999 йилда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинган. Масжиднинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 16Х 17 метрни ташкил қилади. Масжиднинг томи текис ёпилган. Масжид атрофи айвон билан ўралган. Масжиднинг икки табақали олд ва ён эшиклари мавжуд. Масжид ҳовлиси 10х10 метрни ташкил қилади. Масжид ҳовлиси кўкалазорлаштирилган ва унда мевали дарахтлар бор. 2016 йилда масжид таҳоратхонаси қайта қурилди. 2017 йилда масжидга қўшимча хоналар қурилди.
2018 йил масжид қайта таъмирланди.2019 йилда масжид атрофи девор қилинди ва дарвоза қурилди. Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.