1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Динимизнинг карантин борасидаги тавсияларига хорижий мутахассислар эътирофи

18-04-2020, 17:09 417 Ўқиш режими + -

Динимизнинг карантин борасидаги тавсияларига хорижий мутахассислар эътирофи


         Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Алҳамдулиллаҳ, воссалату вассалому ъала Росулиллаҳ ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Аммо баъд:
         Маълумки, бир қанча хафталардан бери  дунё аҳлини короновирус вабоси қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Деярли барча ҳукуматлар ва халқаро ҳамжамиятлар бу инфекцион пандемиянинг    кенг тарқалишини олдини олиш бўйича  қамровли чора тадбирлар олиб бормоқда. Жаҳондаги аксарият илғор ва етук мутахассислар бу пандемиянинг оммавий тарқалишининг  олдини олишдаги энг самарали восита карантин режимини жорий қилиш эканига  иттифоқ қилмоқдалар. Сабаби, бу восита синалган давлатларда  бугунги кунда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатаётгани ойдек намоён бўлди. Жаҳондаги етакчи мутахассисларнинг бу вабонинг тарқалишини олдини олишдаги иттифоқ қилган  карантин чораси қўллаш асл манбаини биз Ислом аҳли 14 асрдан буён Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам деб биламиз. Хўш хорижий мутахассислар бу ҳақида нима дейишмоқда?


Бунга жавоб истаб яқинда 2020 йил 26 март кунидаги АҚШ да чоп этиладиган энг нуфузли журналлардан бири бўлган "Newsweek" (Хафта янгиликлари) номли онлайн тизимида чоп этилган журналда профессор Крейг Конидиннинг (Craig Conidin) “Пайғамбар Муҳаммад(алайҳис салом)нинг  пандемия ва крантин билан боғлиқ тавсиялари) мақоласи диққатимизни эътиборга тортди. 

Аввало мақола муаллифи билан танишсак. Доктор Крейг Конидин  - олим, профессор, социолог, халқаро донор мухбир,  АҚШдаги Rays университетининг ахборот воситалари ва ижтимоий интеллектуаллар аъзоси. У Trinity коллежи (Dublin университети) доктори, Royal Holloway (Лондон университети) магистратура ва Вашингтондаги “Америка” Университетида бакалавр даражаларига эга. Доктор Крейг Конидин католик динига мансубдир. У кўплаб китоблар ва мақоллар муаллифи. Доктор Конидиннинг фикрлари New York Times, Washington Post,  CNN, BBC, CBC News, Fox News, MSNBC, Newsweek ва Foreign Policy нашрларида чоп этилади.
Қуйида унинг мақоласини ўзбек тилида сизларга ҳавола қиламиз:
"CОVID-19 пандемияси ҳукуматлар ва ахборот воситаларини дунё аҳолисига энг аниқ ва фойдали маслаҳатлар беришга мажбур қилмоқда, чунки касаллик ҳақиқатан ҳам глобал характерга эга. Тиббиёт ходимлари ва пандемиянинг  оқибатларини ўрганаётган олимлар катта талабга эга.
Иммунолог доктор Энтони Фаучи ва тиббиёт мухбири доктор Санжай Гупта сингари мутахассислар гигиена ва карантин ёки юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқалардан ажратиб қўйиш бу CОVID-19 ни ўз ичига олган энг самарали воситадир, деб таъкидлашади. Пандемия пайтида яна ким гигиена ва карантинни таклиф қилганини биласизми? Ислом пайғамбари Муҳаммад, бундан 1400 йил аввал.
Гарчи у ўлимли касалликлар бўйича "анъанавий" мутахассис бўлмаса ҳам, Муҳаммад Пайғамбар (а.с) "CОVID-19" каби ҳодисаларни олдини олиш ва уларни йўқ қилиш бўйича маслаҳат берган.
Муҳаммад деди: "Агар  бир жойда  вабо тарқалганини   эшитсангиз, у эрга борманглар. Агар ўзингиз турган жойга вабо келса, у ердан қочиб чиқиб кетманглар".
"Юқумли касалликларга чалинган одамлар соғлом одамлардан узоқ туришлари керак", деди у.
Муҳаммад одамларни инфекциядан ҳимоя қиладиган гигиена қоидаларига риоя қилишга чақирган. Пайғамбар Муҳаммад (с) нинг қуйидаги ҳадислари ёки сўзларига эътибор беринг. "Поклик иймоннинг бир қисмидир." "Уйғонганингизда қўлларингизни ювинг, чунки тушингизда қўлларингиз нимага тегаётганини билмайсиз." "Овқатнинг баракаси  овқатдан олдин ва кейин қўл ювиш".
Аммо, кимдир ҳақиқатан ҳам касал бўлса-чи? Муҳаммад оғриқни бошдан кечираётган шерикларига қандай маслаҳат бериши мумкин? У одамларни доимо тиббий ёрдам ва дори-дармонларни излашга чақирди. "Даволанинг, чунки дардни яратган  Худо давосини ҳам яратгандир. Фақат битта дард борки, унга даво йўқ деди. У қайси экан, Эй Аллоҳнинг элчиси, дейишди. Қариликдир, деди”. Эҳтимол, энг муҳими, у қачон иймонни ақл билан мувозанатлашни билар эди. Сўнгги ҳафталарда, баъзилар ибодат масофаси ва карантиннинг асосий қоидаларига риоя қилишдан кўра, коронавирусдан ҳимоя қилиш яхшироқ деган фикрга келишди. Муҳаммад (а.с) ибодат тиббиётнинг асосий ёки ягона шакли деган фикрга қандай жавоб беради?
9-аср форс олими ат-Термизийнинг бизга айтиб берган ривоятини ўқинг:
"Бир марта Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) туяларини боқиб қўйган бир бадавийни кўриб, у бадавийдан:" Нега туянгни боғламадинг? "деб сўради. Бадавий:" Мен Худога ишонаман ", деди. Кейин пайғамбар айтди:" Аввал туянгни боғлагин, кейин Аллоҳга таваккал қил ». Муҳаммад одамларни ўз динларида йўл-йўриқ излашга чорлаган, аммо у барча одамларнинг барқарорлиги, хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун асосий чораларни кўришига умид қилган. Бошқача қилиб айтганда, у одамлар ўзларининг ақл-идрокларидан фойдаланишади, деб умид қилган.” Хулоса ўрнида шуни  айтмоқчимизки,  илм-фан қанчалик ривожланиб  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннат ва тавсияларини тадқиқ қилиб бораверар экан бу таълимотнинг Аллоҳ таоло ҳузуридан эканлиги янада ойдинлашиб бораверади.


Интернет малумотлари асосида
Рустам Қиличев тайёрлади.