1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ФАРМОН ОТА" МАСЖИДИ

20-04-2020, 10:11 433 Ўқиш режими + -
 
                                "ФАРМОН ОТА"  МАСЖИДИ
 
“Фармон ота” масжиди Шаҳрисабз туман Полмон  қишлоғидадир. Полмон қишлоғи туман маркази  Шаҳрисабз шаҳридан 18 км масофада жойлашган. Полмон қишлоғи ҳақида   “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида шундай дейилади: “ Полмон-- Шаҳрисабз туманидаги қишлоқ.  Таркиби: пол+мон. Номнинг товуш таркиби ўзгарган. Азалий шакли: пар+майн. Қадимги эроний тилда пар-юқори, баланд. Майн-қишлоқ, девор билан ўралган истеҳком. Полмон-Пормон-Пармайн-юқоридаги қишлоқ, юқори қишлоқ, баланд жойдаги қўрғон [1]”. 
“Фармон ота” масжиди ёнида “ Фармон ота” қабристони бор. Мана шу қабристон ва қишлоқнинг номларидан келиб чиқиб масжидга  “Фармон ота” номи берилган.
“Фармон ота” масжидининг тарҳи  тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 7Х7 метрдан иборат. Масжид томи текис ёпилган. Масжид ичида бир устун бор. Масжид ташқариси айвон.  Масжиднинг икки табақали бешта кириш эшиги  бор.  Эшиклар   тепасида ёуғлик кирадиган деразалар бор. 
Маълумотларга кўра, “Фармон ота” масжиди 1920 йилда ва 1980 йилларда қайта таъмирланган.  Мустақилликнинг дастлабки йилларида “Фармон ота” масжиди халқ ҳашари билан қайтадан қурилди.  1998 йилда   “Фармон ота” масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинди. 
2015 йилда “Фармон ота” масжиди қайта таъмирланди.  Масжид ҳовлисида ҳовуз ва супа бор. У ерда тут ва ёнғоқ дарахлари экилган.
2015 йилда масжиднинг таҳоратхонаси қайта таъмирланди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  210-бет.