1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"БОБО САЛИМ" МАСЖИД

20-04-2020, 10:19 511 Ўқиш режими + -
 
                     "БОБО САЛИМ"  МАСЖИД 
 
“Бобо Салим”  масжиди туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 12 км узоқликда Қутчи ( Обод) МФЙ   Чоршанбе қишлоғида   жойлашган. “Бобо Салим” масжиди тарихий обида. У 1890-1905 йилларда Бобо Салим деган киши томонидан қурилган.  Мустақилликнинг дастлабки йилларида халқ ҳашари билан масжид таъмирланди. 2002 йилда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан  “Бобо Салим”   масжиди расман рўйхатга олинди. “Бобо Салим”   масжидининг тарҳи  тўғри тўртбурча шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни  9 Х15 метрни ташкил қилади. Масжид ичининг ўртасида битта устун бор. Масжиднинг девори пишиқ ғиштдан терилган. Масжиднинг икки табақалик тўртта кириш эшиги бор. Эшиклар тепасида меҳробли деразалар ўрнатилган. Масжиднинг чап томони ва орқаси айвон. Масжид ҳовлиси   120Х60 метрни ташкил қилади. “2011 ва 2015 йилларда “Бобо салим” масжиди таъмирланди. 2013 йилда “Бобо Салим”  масжидида янги таҳоратхона қурилди.
2017-2018 йилларда   “Бобо Салим”  масжидида қўшимча хоналар қурилди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.