Уйда қолиш хосияти
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Короновирус (вабо,ўлат каби касаллик) инфекцияси деярли бутун дунёни чўлғаб олди.Касалликнинг бир мамлакатдан чиқиб,бошқа юртларга ҳам тарқалиши пандимия дейилади. Мамлакатимизда ҳам бу касалликга чалинганлар қайд қилиниб турибди. Қанчадан-қанча одамлар азият чекаяпти. Каронавирус-тоун(вабо,ўлат) касаллиги сингари жиловлаб бўлмайдиган офат.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорийнинг "Ал-жомиъ-ас-саҳиҳ" (Ишончли тўплам) ида келтирилишича: Умон ибн Зайд айтадиларки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Бирор жойда вабо борлигини эшитсангиз, у ерга кирмангиз ва бирор жойда турганингизда вабо бошланганини эшитсангиз, у ердан чиқмангиз! "-деган эканлар. Демак, коронавирус инфекциясини олдини олишнинг бирдан-бир йўли уйда қолиш, карантин қоидаларига қаътий амал қилиш, ниқобда юриш. У ёқ, бу ёққа юришдан ўзни тийишлик. Сафарга чиқишни иҳтиёр қилмаслик. Бу касалликни тарқалиб кетмаслигининг муҳим шарти. Карантин муддати тугагунча сабр қилайлик, борига шукур қилиб қаноатли бўлайлик. Шундагина ўзимизни ва ўзгаларни бу офатдан ҳимоя қиламиз. Эътиборсизлик, лоқайдлик нафақат ўзимизга, балки атрофимиздагиларга ҳам тузатиб бўлмас кулфатни келтириб қўйиши ҳеч гап эмас. Уйда қолинг. Зотан, бу ҳам дин ҳам давр талаби, кулфат биздан ариши учун энг зарурий воситадир.
Исмоил ШОДМОНОВ
Касби туманидаги "Ҳўжахайрон ота"
жоме масжидининг имом хатиби