1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МОҲИ РАМАЗОН МУБОРАК!

20-04-2020, 11:04 2 281 Ўқиш режими + -

МОҲИ РАМАЗОН МУБОРАК!

 
           Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
            Рамазон ойи яқинлашиб келаётган кунларнинг бирида бир кекса киши ёнидаги ёш йигитдан:
“ Болам нега хафа кўринасиз?”, деб сўради.
У йигит эса:
-  “Биласизми, мен доим қариндошларимга яхшилик қиламан, аммо қариндошларим менга ёмонлик қилишади. Ҳозир қариндошларимдан азият чекиб, хафаман. Ўзимча, уларга яхшилик эмас, энди ёмонлик қиламан, деб ўйлаяпман”,-деди.
Кекса отахон эса:
       “Ўғлим яқинда Рамазон ойи бошланади. Рамазон яхшилик ойи. Айниқса, бу ойда  қариндошлардан узилиш, улар билан муомала қилмаслик, улардан кечиш гуноҳ ишлардан ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз ўгитларида: “Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир”, дейилади. Мўъмин-мусулмон қариндош уруғларга нисбатан ҳамиша мурувватли бўлади. Улар қилинаётган яхшиликларга ёмонлик билан жавоб берсалар ҳам, уларга яхшилик қилишда давом этилади. Қариндошлардан айб изланмайди, уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан яхшилик қидирилади.  
 Имом Бухорийдан ривоят қилинган ҳадисда:
“ Қариндош –уруғлардан узилиб кетган киши жаннатга кирмайди”, дейилади. Ўғлим, сизга бўлган азиятга сабр қилиб, яхшилик қилишда давом этинг”, деб маслаҳат берди. Кекса отахондан бу сўзларни эшитар экан ёш йигитнинг юзида хафалик ўрнини табассум эгаллади. Ва у:
         “Сизни эшитиб, дилим равшан топди. Инсон бу дунёга яхшилик қилиш учун келган. Қариндошларимдан алоқани узмайман”, деди. Мана шундай Рамазон ойи яқинлашиб келаётган кунларда кекса отахон бир инсоннинг қалбига хотиржамлик келишига ва унинг яна яхшиликда бардавом бўлишига сабабчи бўлдилар. Сабр ойи бўлган Рамазон ойида нафақат ейиш ва  ичишдан, балки, маъсият ишлардан ҳам тийилиш лозим. Рўза тутса-ю, аммо гуноҳ ишлардан тийилмаса, унинг тутган рўзасида хайр йўқ . Чунки ҳадис қудсийда: “Кимда-ким гуноҳлардан қайтмаса, рўза тутиб оч қолиши ва чанқашидан  ҳеч фойда йўқ”, дейилади.
              Рамазон ойи Аллоҳнинг ризосини топиш, нафсларимизга тарбия бериш, сабр тоқатли бўлиш, вақтимизни режалаштириш, мақсад сари чидам ва собит қадамлик билан қадам ташлаш каби фазилатларни шакллантириш учун хизмат қилади.
Бир ой давомида  ўзида  яхши хулқларни шакллантирган инсон қолган ойлар давомида ҳар хил имтиҳон, синов, тўсиқлардан  осонлик билан ўтиш бахтига сазавор бўлади. 
            Рамазон рўзаси иродани мустаҳкамлаб, инсондаги мақсадни кучайтиради. Инсоннинг зеҳнини ўткир қилади, хотирасини яхшилайди. Рўза инсонда раҳм-шавқат, дўстлик ҳиссиётини ўстиради. Инсон очлик ва муҳтожлик аламини татиб кўрган вақтида атрофдаги муҳтож кишиларнинг ҳолатини тушунади ва унда уларга нисбатан меҳр-мурувват уйғонади. 
            Рамазон ойида рўза тутган кишиларнинг дуолари Аллоҳ таъоло томонидан қабул бўлади. Мана шундай кунларда дуо қилайликки, Аллоҳ таоло бутун дунёни коронавирус балосидан қутқарсин, хасталанган кишиларга шифо берсин, барчамизни Ўзи паноҳида асрасин . Барчаларимизга яқинлашиб келаётган моҳи Рамазон муборак бўлсин! 
 
Р. Акбаров.