ДЕҲҚОНЧИЛИК КОНИ-ФОЙДА
1493
20-04-2020, 11:50
595
Ўқиш режими
+
-
Деҳқончилик-кони фойда
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Томорқаси борлар учун холисона маслаҳат
Мамлакатимизда коронавирус туфайли жорий қилинган карантин муддати 10 май санасига қадар узайтирилди. Ҳамма уйда. Қишлоқдаги хонадонларда озми-кўпми томорқа бор. Бекор вақтда турли-туман уй ишлари билан шуғулланиш билан биргаликда томорқа деҳқончилигига ҳам эътибор қаратсак фойдадан ҳоли бўлмайди.Чунки ҳозир экин экишнинг айни вақти. Томорқа-оила эҳтиёжлари билан биргаликда даромад манбаи ҳам эканлигини ҳамма яхши билади. Эринчоқлик қилмасдан зироатчилик билан шуғиллансак иншааллоҳ йил ўн икки ой дастурхонимиз тўкин, турмушимиз фаровон, хонадонимиз обод, дилимиз шод бўлади.
Ота-боболарими савдо-сотиқ, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланганлар. Қадимда катта ер эгалари, қишлоқ оқсоқоллари "деҳқон" дейилган. Улар ўзларининг девор билан ўралган мустаҳкам қўрғонларига эга бўлганлар ва у ерда деҳқончилик қилганлар.
Деҳқон қишлоқ хўжалик иқтисодиётининг асосий таянчи ва суянчи ҳисобланади. Деҳқон- маъмурчилик ижодкори.
Қовун уруғини аралаштириб, уч кун сувда қолдирилса, сўнг экилса, унинг қовуни ниҳоятда ширин бўлади.
Сабзавотлар барчаси баҳорда экилади. Бақлажон, карам ва бошқаларнинг кўчатини ўтқазишнинг вақти куннинг иккинчи ярмидир.
Агар сабзавотлар, хусусан, шолғом ва турпни наъматак билан аралаштириб экилса, қурт ҳамда қушларнинг зараридан омон бўлади.
Карам экиш учун мўлжалланган ер шўразор бўлиши лозим. Бундай ер турп ва карам учун соз ер бўлиб, улар бу ерда яхши амал қилади ва ширин бўлади.
Шивитнинг фойдаси кўп. Унинг уруғи ва барглари боддан юз берган барча иллатларни йўқотади. Бироқ, ундан кўпистеъмол қилинса, кўз нурини заифлаштиради.
Гул экиш ҳам фойдали.
Мусо ЖЎРАЕВ
Касби туманидаги "Мулла Нур"
жомеъ масжиди имом хатиби.