1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Б У Ю К Н Е Ь М А Т …

20-04-2020, 18:31 441 Ўқиш режими + -

Б У Ю К  Н Е Ь М А Т …
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятни икки  дунё саодатига бошловчи дини жорий бўлиши билан у динга эьтиқод ва амал қилган инсонлар ҳаётининг барча жиҳатларидаги  каби соғлик  борасида ҳам алоҳида эьтибор мавжуд. Маьлумки, мусулмон уммати ўз динини ўзининг набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабул қилиб олди. Диний таьлимот  хар бир мўмин мусулмондан ўзига керак барча нарсада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишни тақозо этади. Аммо бу эргашишнинг хам ўзига хос қоидалари бор. Ана шу қоидаларга кўра мусулмон инсон маьлум чегарада набий соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали қабул қилиб олган нарсаларга чорасиз эргашмоғи лозим. Мусулмон инсон соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиши орқали дини собит бўлади. Дини собит инсон эса барча суннатни ўзига жамлаш орқали ҳам руҳан ҳам жисмонан саломат бўлади. Динимизда сиҳат саломатлик, тани соғлик Аллоҳ таоло бандаларига берган улкан неьматлардан бири ҳисобланади. Убайдуллоҳ ибн Михсон ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: «Кимнинг жасади офиятда бўлса, ўз гуруҳида тинч омон бўлса ва хузурида кунлик ейдиган ризқи бўлса, гўёки дунёни қўлига киритибди» дейилади. Инсон учун дунёни қўлига киритиши учун зарур бўладиган шартлардан аввалгиси саломатлик деб эьлон қилинишининг ўзи Исломда кишиларнинг саломатлигига қанчалик эьтибор берилишини кўрсатиб турибди. Ислом соғликнинг Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган улуғ неьмат эканини, унинг чун банда шукр қилиш лозимлигини таькидлаш билангина кифояланиб қолмайди. Ислом соғлиқни сақлашнинг йўлларини бирма бир мусулмонларга ўргатади. Жумладан: 
1.Тозаликка риоя қилиш: Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида хеч ким, хеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя қилишга Ислом диничалик аҳамият бермагани маьлум ва машҳурдир.
1.Соғликка зарар етказувчи ва атрофни ифлос қилувчи нарсалардан қайтариш: Ислом маданиятида мусулмонларга покиза бўлиш билан бирга, юксак дидли бўлиш ва атроф муҳитни ифлос қилмаслик ҳамда кишилар соғлиғига зарар етказувчи тасарруфлар қилмаслик уқтирилади. Чунки бундай ишлар турли хасталиклар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
2.Бадантарбия: Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканлигини ҳамма тушуниб етган.    
3.Соғлиқ учун зарарли нарсаларнинг харом қилиниши: Исломда соғлиқни сақлаш йўлида кўрилган чораларнинг энг муҳими инсон соғлиги учун зарарли бўлган нарсаларнинг харом қилинишидир. Инсон аҳамият қилсинки, соғлиги учун харомдан сақланиши керак. Ҳеч қачон ҳаром шифо бўлмаслигини англашлиги керак. Сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан  Ибн Масьуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: «Аллоҳ таоло сизнинг шифоингизни Ўзи Сизга харом қилган нарсада қилган эмас» деганлар.
4.Исроф ва қизғанчиқликнинг харом қилиниши:  Исломда инсон соғлиғини сақлаш мақсадида ўзига керакли нарсаларни ҳам меьёридан оз еб, ўзини ўзи хасталикка мубтало қилмаслик учун қизғанчиқ бўлиш харом қилинган. Шу билан бирга, Исломда соғлиққа зарарлиги эьтиборидан ҳаддан ташқари кўп тановул қилиш ҳам харом қилинган.
5.Жисмни толиқтиришдан қайтариш:  Исломда инсоннинг ўзини ўзи толиқтириши ман қилинган. Агар бу толиқтириш ибодат орқали бўлса ҳам мумкин эмас. Чунки бу нарса соғликка зарар келтириши мумкин. 
6.Соғлиқни сақлаш мақсадда енгиллик ва рухсатлар берилиши:  Исломда айнан соғлиқни сақлаш мақсадида Аллоҳ таоло фарз қилган баьзи ибодатларни енгиллаштириш, кейинга суриш ёки бутунлай кечириб юбориш йўлга қўйилган. 
Буларнинг барчаси мусулмон киши аҳамият бериши ва амал қилиши лозим бўлган жиҳатларнинг асосийларидир. Бугунги кунда хар бир мусулмон юқоридаги нарсаларга амал қиладиган бўлса, иншааллоҳ саломат бўлади. 
Юртимизда ва бутун дунёда содир бўлиб турган касаллик ҳам аслида инсонларнинг ушбу қоидаларга амал қилмаётганининг намунасидир. Зеро, соғлик хар бир инсон учун берилган катта неьмат эканлиги тўғрисида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳдан авфни ва офиятни ва мустаҳкам соғликни сўранглар. Хеч бир кимсага яқийндан кейин мустаҳкам соғликчалик яхши нарса берилмагандир» деганлар. Ҳақиқатда Аллоҳ таоло бир мўмин инсонга иймонни берса ва ундан кейин саломатликни берса буюк неьмат шу. Агар барча неьмат бўлсаю, лекин соғлик бўлмаса, ейишга уйда турли таомлар, ширинликлар, мевалар бўлсаю соғлик бўлмаса, инсон учун лозим бўлган барча уловлар, қимматбаҳо олтин кумуш ва маблағлар бўлсада соғлик бу нарсани қабул қилмаса бу нарсаларнинг барчаси беҳудадир. Шундай экан, инсон соғликни қадрига етиши лозим. 
Аммо, баьзи бир холатларда инсонлар томонидан жисмига зарар етказадиган, харом нарсаларни эстеьмол қилиши ва хатто баьзи бир холатларда харом нарсаларни даво булармиш, дейишлари ақлсизликнинг ўзидир. Юқоридаги ҳадисга биноан мусулмон инсонга шариатимизда харом нарсани даво сифатида эстеьмол қилиш мумкин эмас. Қурьони Карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсон соғлиғига катта эьтибор берилган. Агар бу икки масдарда соғлиқни сақлаш бўйича келган маьлумотларни ўрганиб, амал қиладиган бўлсак, улкан хазинани топган бўламиз. 
 

А.Жумаев

 Шаҳрисабз туман
 бош имом хатиби