1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ХОЖА ДОВУД” МАСЖИДИ

22-04-2020, 10:18 544 Ўқиш режими + -
                                           “ХОЖА ДОВУД” МАСЖИДИ
 
“Хожа Довуд” масжиди Шаҳрисабз туман Кўл МФЙ   Кўл қишлоғидадир. Кўл қишлоғи  туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 85 км масофада, вилоят маркази Қарши шаҳридан эса 220 км  узоқликда жойлашган. Бу қишлоқда 247 хўжалик, 1315 та аҳоли яшайди. Қишлоқ аҳолиси асосан тожик миллатига мансуб кишилардир.  Кўл қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида шундай дейилади: “ Кўл-Шаҳрисабз туманидаги қишлоқ. Ўртаси чуқурликдан иборат бўлиб,  табиий ёғин ва сизот сувлари йиғилиб қолган, атрофи баландроқ, қуруқлик билан ўралган сув ҳавзаси-кўл. Ана шундай сув ҳавзаси ёнидаги қишлоқ-Кўл. Ёнида кўл сингари бошқа сув ҳавзалари бўлмаганлиги боис қишлоқ шу ном билан аталган [1]”.   
Кўл қишлоғи бир томондан Тожикистон Республикаси билан,  яна бир томондан эса Сурхандарё вилояти билан чегарадош қишлоқдир. Кўл қишлоғининг 11 км шарқида баланд тоғ чўққиси бор. Шу тоғ  чўққиси  “ Ҳазрати Султон Хожа Довуд”  номи билан аталади.  Шу жойда иккита қабр бор. Шу қабрнинг бирини Ҳазрати Султон Хожа Довуд”га нисбат берилади. Ана шу жой номидан келиб чиқиб масжидга “Хожа Довуд” деб ном берилган.
“ Хожа Довуд ” масжидининг биноси  1860-1865 йилларда қурилган.  У Мустақилликнинг дастлабки йилларида таъмирланди.  2000 йилда Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди.
 “ Хожа Довуд ” масжиди тўғри тўртбурчак бўлиб, унинг   эни ва бўйи  8,5Х 9,5 метрни ташкил қилади.  Масжид девори синчли. Масжидд ичида тўртта устуни бор. Масжиднинг олтита икки табақали кириш эшиги бор. Эшиклар тепасида деразалари мавжуд. Масжид атрофи  айвон қилинган.   
2005 йилда масжиднинг олд томонида айвон қурилди.
2019 йилда масжидда янги таҳоратхона қурилди. 
2020   йил бошида масжид айвони таъмирланди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  150-бет.