"МУЛЛА РЎЗИЙ" МАСЖИДИ
1515
22-04-2020, 11:47
650
Ўқиш режими
+
-
"МУЛЛА РЎЗИЙ" МАСЖИДИ
“ Мулла Рўзий ” масжиди Шаҳрисабз туман Сарчашма МФЙ Сарчашма қишлоғидадир. Сарчашма қишлоғи туман маркази Шаҳрисабз шаҳаридан 75 км узоқликда жойлашган. Қишлоқда 4 минг 380 киши истиқомат қилди. Қишлоқнинг аҳолиси тожик миллатига мансуб кишилар. Сарчашма қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида шундай дейилади: “ Сарчашма-Шаҳрисабз туманидаги қишлоқ. Таркиби: сар+чашма ёки сар+и+чашма (Форс тили). Эски номи-Қизэмчак. 1982 йили расмий тарзда қайта номланган. Сарчашма-катта булоқ. Сарчашма-булоқнинг юқориси. Тоғ багрида булоқлари кўп бўлганлиги учун шундай ном берилган [1]”. Мана шу қишлоқда яшаган Мулло Рўзий деган киши ўз маблағидан масжид биносини (1887 йилда) қуриб беради. Мустақилликнинг дастлабки йилларида масжид биноси халқ ҳашари билан таъмирланди. Масжидга “Мулла Рўзий” номи берилади. 2003илда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди.
“Мулла Рўзий” масжидининг тарҳи тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 8Х8 метрни ташкил қилади. Масжид томи текис ёпилган ва девори синчли. Масжид ичида битта устуни бор. Масжиднинг икки табақали учта кириш эшиги бор. Масжид ичида 18 та токчалар бор. Масжид атрофи айвон қилинган. Масжид ҳовлисида катта ёнғоқ дарахти бор.
2015 йилда масжиднинг таҳоратхонаси янгидан қурилди.
2018 йилда масжид халқ томонидан таъмирланди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир .2009. 229-бет.