"ҚУМ ҚИШЛОҚ" МАСЖИДИ
1532
23-04-2020, 09:18
504
Ўқиш режими
+
-
"ҚУМ ҚИШЛОҚ" МАСЖИДИ
“ Қумқишлоқ ” масжиди Шаҳрисабз туманидаги Қум қишлоғидадир. Қум қишлоғи туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 6 км масофада жойлашган. “Қум қишлоқ” қишлоғи ҳақида “ Қашқадарё қишлоқномаси” да: “Қумқишлоқ-Шаҳрисабз туманидаги шаҳарча (2009). Таркиби: қум+қишлоқ. Тош, шағал, кварцларнинг майда зарралари бўлмиш қум сўзининг номга дахли йўқ. Қумли жойдаги қишлоқ-халқ изоҳи. Қум устида, қумли жойда, қумлоқда иморат қуриш мумкин эмас. Қум сўзи хум (дон) сўзининг ўзгаргани. Хум, хумдон каби рўзғор асбоблари пиширилган жой атрофидаги қишлоқ-Хумқишлоқ-Қумқишлоқ. Бошқа изоҳ: эронда Қум шаҳри, Зарафшон юқорисида (Яғноб)да қум қишлоғи бор. Қумкент деган қишлоқ Уст-юртда бўлган. М. Қошғарий ўрта асрларда Қум шаҳри борлигини қайд қилган. қум-хум-хун-хон-хона, даргоҳ; маскан; сарой; карвонсарой; ибодатхона, маъбад. Сарой, қўрғон, работ маънолари қишлоқ номига асос бўлган.
Қумқишлоқ-қўрғонли қишлоқ[1]”дейилади. Мана шу қишлоқда Мустақилликнинг дастлабки йилларида масжид қурилди. Бу масжидга қишлоқнинг номи берилиб, у “Қум қишлоқ” масжиди деб аталди.
2001 йилда масжид Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди.
“Қум қишлоқ” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 18Х11 метрни ташкил қилади. Масжид ичида устунлари бор. Масжиднинг икки табақали иккита кириш эшиги бор. Масжиднинг олди айвон қилинган.
Масжиднинг ҳовлиси 7Х10 метрни ташкил қилади.
2019 йилда масжидда янги таҳаротхона қурилди. Унда таҳорат қилиш учун барча қулайликлар яратилган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир нашриёти. .2009. 394-бет.